Ядро

Ядро [nucleus] – кўпчилик бир ҳужайрали ва ҳамма кўп ҳужарайли организмлар ҳужайраларининг асосий таркибий қисми. Ядронинг бўлиши ёки бўлмаслигига биноан, организмлар эукариотлар ва прокариотларга ажратилади. Прокариотлар ҳужайрасида ирсий модда ДНК цитоплазмадан чегараланмаган, бир қанча органоидлар бўлмайди. Эукариотлар ҳужайрасида ДНК сақловчи структуралар – хромосомалар ва митохондриялар бор. Генлардаги ирсий ахборот орқали Я. ҳужайрада оқсил синтези, морфологик ва физиологик жараёнларни бошқаради. Ядро билан цитоплазма ўртасида узлуксиз моддалар алмашинуви содир бўлиб туради. Ядрони ҳайвон ҳужайраларида Я. Пукинье (1825), ўсимлик ҳужайраларида Р. Брун (1831-33) кашф этишган. Ҳужайраларда Я. битта ёки кўп бўлиши мумкин. Ядро цитоплазмадан 2 қават мембрана билан ажралган; ташқи мебранасида рибосомапар жойлашади.

Загрузка...