Яқиндан кўриш, миопия – кўриш нуқсони; бунда яқиндаги нарсалар яхши, узоқдаглар эса хира кўринади. Ҳомиладорлик даврида онанинг турли инфекцион касалликлар (грипп ва бошқа(лар)), анемия билан оғриши; ётиб ўқишга одаланиш, қоронғида ёки энгашиб узоқ вақт кўзга дам бермай ўқиш ва бошқа(лар) яқиндан кўришга сабаб бўлади. Янги туғилган болаларда кўз соҳаси кичкина бўлиб, бола 9-12 яшар бўлганида у нормал шаклни олади (қ. Кўз). Баъзан кўз соккаси узунчоклашиб, корачиқдан тўр пардгача бўлган масофа катталашиб кетади. Бунда узоқдаги шакллардан келадиган параллел нурлар кўздаги тўр пардага етмай, ўрта йўлда синиб, фокусга йиғилади, натижада кўриладиган буюм шакли тўр пардада аниқ акс этмай киши узоқни яхши кўрмайди. Яқиндан кўриш уч даражага бўлинади: енгил – 3,0 Д гала, ўрта – 3,0 Д дан 6,0 Д гала ва кучли – 6,0 Д дан юқори. Яқиндан кўриш даражаси кўзга тақиладиган кўзойнакнинг нур синдириш кучига қараб аниқланади. Такилган кўзойнак шишаси нурларни синдириши туфайли кўринадиган тасвир тўр пардага тушади. Яқиндан кўриш кўз пардалари (оқсилли, томирли, тўр парда) ва мушакларини толиктиради, улар чўзилиб, кўзнинг оптик ўқи узунлашади, натижада яқиндан кўриш зўраяди, бу кўзнинг кўриш қобилиятини пасатиради.
Яқиндан кўришнинг зўрайишига аккомодация (кўз гавҳарининг дам калинлашиб, дам юпкалашиш қобилиятининг таъсири катта. Одатда, яқиндан кўриш кўз аккомодацияси сусайган одамларда кўпроқ кузатилади, у наслга ҳам боғлиқ.
Яқиндан кўришни камайтириш, уни зўрайтирмаслик учун дастлабки белгиларига аҳамият бериш керак. Масалан, агар ўқувчи доскадаги ёзувни узоқдан яхши кўрмаса, китобни энгашиб ўқиса, кино ёки театрларда олдинги каторга ўтиришга ҳаракат қилса, тезда кўз касалликлари врачига мурожаат қилиши лозим. Шифокор ўқувчини яхшилаб текширгач, лозим топса, унга кўзойнак ёки контактли линзадан фойдаланишни тавсия этади.
Яқиндан кўришнинг олдини олиш учун кўз гигиенсига амал қилиш, кўзни толиқтирмаслик, узоқ вақт энгашиб турмаслик, бошни бирдан қаттиқ этиб юбормаслик лозим. Кучли даражадаги яқиндан кўришда шифокор маслаҳатларига амал қилиш зарурЎЗБЕКИСТОН АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли илмий текшириш муассасаси; акушерлик ва гинекология масалалари бўйича республикада йирик илмий, ташкилий-методик ва консултатив марказ. 1974 й. Тошкентда 2-туғруқхона қошида ташкил этилган, 1981 й. дан хоз. биносида. Ин-тда 10 илмий бўлим (акушерлик, гинекология ва ҳ. к.), 200 ўринли клиника, клиник ординатура, докторантура, илмий кутубхона, кундузги стационар ва бошқа(лар) бор. 2000 й. дан кунига 200 мижозга мўлжалланган «Оила ва никоҳ» илмий маслаҳатхонаси (5 бўлим, лаб., тиббий-генетика, оилани режалаштириш марказлари, инсеминация ва физиотерапиядан иборат) фаолият кўрсатади. Жиззах, Наманган, Нукус ва Қаршида ин-тнинг филиаллари мавжуд. 2003 й. ин-т қошида сунъий уруғлатириш (экстракорпорал уруғлантириш) билан шуғулланадиган «Янги инсон» номли репродуктив марказ очилди. Ин-тда 10 фан д-ри, 47 фан номзоди ва 100 дан зиёд малакали илмий ходимлар хизмат қилади (2015). Ин-т ходимлари аёллар, оналар ва чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги ташкилий тадбирларини ишлаб чиқади, ҳомиладорликда камчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши сабабларини аниқлаш ва даволаш; акушерликда қон кетишининг олдини олиш, туғрукда кўп қон йўқотган ҳамда патологик туғруқ ва мураккаб гинекологик операциялардан кейин аёл соғлигини қайта тиклаш (реабилитация), даволаш масалалари бўйича тадқиқотлар ва илмий кузатувлар олиб боради; акушерлик патологясининг турли кўринишларида она ва ҳомила ўртасидаги муносабатни, шунингдек, и. ч. омилларининг аёл репродуктив саломатлигига таъсирини аниқлайди ва ҳ. к. Ин-тда акушерлик ва гинекология соҳалари бўйича врачлар малакасини оширади ҳамда Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг ўқув базаси фаолият кўрсатади.
[addtoany]