Ядроча

Ядроча, нуклеола [nucleolus] – кўпчилик эукариотлар ҳужайра ядроси ичидаги тиғиз танача. Рибосомолар ҳосил қилувчи рибонуклопротеидлар (РНК)дан иборат. Одатда, ядрода битта, баъзан бир неча Я. (масалан, баликдарнинг Ўсаётган тухум ҳужайралари ядроларида) бўлади. Ядроча хромосомаларнинг рибосом РНК кодлайдиган генлари жойлашган локусида шаклланади. Ядроча ядроча ичи хроматини, РНК фибриллари ва гранулалар зоналаридан иборат. Гранулалар зонаси рибосомаларнинг катта ва кичик суббирликларини ҳосил қиладиган рРНК молекулаларига эга. Прерибосомал (рбосомалар ҳосил қилувчи) гранулалар Я. дан ажралиб, цитоплазмага чиқади; цитоплазмда улардан рибосомалар шаклланади. Ядрочанинг фибриллалар зонасига ёруғлик микроскопда аморф қисм, грануляр зонага – нуклеолонема (тўрсимон гетероген қисм) сифатида қаралади, митозда, кўпинча, Я. емирилиб, митоз тамом бўлиши билан яна шаклланади.

Загрузка...