Ясама кўз

Ясама кўз, кўз протези-чинни, шиша ёки пластмассадан ясаладиган сунъий кўз. Жароҳатланиш ёки шикастланиш ҳамда кўз касалликлари оқибатида кўз олиб ташланганда ўрнига ясама кўз қўйилади. Шиша ёки пластмассага кўзнинг оқ пардаси, қон томирлари, рангдор пардаси, қорачиғи чизилган бўлади. Соғлом кўзнинг рангдор пардаси ва склера рангига мос қилиб олинган ясама кўз кўз косасининг катта-кчиклиги ва шаклига мос келиши керак. Одатда, яхши жойлаштирилган ясама кўз ҳеч халақит бермайди. Агар у ботиб, оғритса, йиринг ҳосил қилса, олиб фурацилиннинг 1:500 эритмасида ювиб, яна ўрнига қўйилади. Ясама кўз эскириб қолганда (устида чизиқ ва доғлар пайдо бўлганда) тезда (кўпинча 1,5 й. да) янгисига алмаштириш керак. Ясама кўзни олиш учун пастки ковоқни тортиб, юқори ковоқни сал-пал босиш лозим. Уни жойига қўйиш учун Я. к. нинг кенг томонини чакка томонга, усти ўйилган киррасини бурун томонга қаратиб, чап кунининг бош бармоғи билан юқори ковоқни кўтариб туриб, унинг остига ўнг қўлнинг учта бармоғи билан ушлаб қўйилади. Стандарт Я. к. лар республикамиздаги махсус протез пунктларида танланади. Шахсий Я. к. лар йирик шаҳарларда ташкил этилган кўз протезлари з-дида ва кўзни протезлаш лаб. лрида ясалади.

Загрузка...