Зоонозлар [зоо… ва юн. nosos – касаллик] – фақат ҳайвонлар учун хос бўлган, лекин ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин бўлган инфекцион ва инвазион касалликлар гуруҳи. Зоонозларга ўлат, куйдирги, қутуриш, бруцеллёз ва бошқа(лар) киради. Зоонозларнинг қўзғатувчилари эволюция жараёнида айрим ҳайвонлар организмида танлаб ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, бундай касалликлар одамлар жамоаларида тарқалмайди, чунки одам организмида бундай касалликлар қўзғатувчилари ўз ривожланиш циклини тамомлай олмайди. Тиббиёт адабиётларида баъзан ҳайвонларнинг одамларга ўтадиган юқумли ва инвазион касалликлари ҳам зоонозлар деб юритилади.
[addtoany]