Зулук солиш – даволаш чораларидан бири. Айниқса, Шарқ табобатида кенг қўлланилган. Жағли элликлардан тиббиёт зулуги солинади. У чучук сув ҳавзаларида яшайди, шунингдек, лаб. да урчитилади. Тиббиёт зулугининг бўйи 8-12 см, вазни 2 г, яшил рангли, орқасида узунасига кетган зарғалдоқ йўллари, оғзида тишчали учта жағи ва сўлак безлари бор. Зулук терини тишлари билан тешиб, сўлак безларидан гирудин деган модда чиқаради, бу модда қоннинг ивишига тўсқинлик қилади. Оч зулук 30-60 мин. да 10- 15 мл қон сўра олади. Ҳар бир зулук озгина қон сўради, шунинг учун зулук қон сўриб тушгандан кейин жароҳат пича қонаб тургани маъқул. Сўнгра жароҳат ва унинг атрофига стерил материал ёпилади. Гипертония касаллигининг баъзи шакллари, тромбофлебит, миокард инфакти, стенокардия, неврит, радикулит, чипқон чиққанда ва бошқа(лар) касалликларда врач зулук солишди буюради. Зулук чаккага (яхшиси қулоқ супрасининг орқасига), бўйиннинг энса остидаги қисмига, юрак ва жигар устидаги терига ва бошқа(лар) аъзоларга солинади.
[addtoany]