Зулуклар [Hirudinea] – ҳалқали чувалчанглар типининг синфи. Танасининг ўз. бир неча см дан 15 см гача, баъзан ундан ҳам узунроқ. Танаси орқа ва қорин томондан яссилашган, баъзан цилиндрсимон, 33 та ташқи ҳалқадан иборат. Зулуклар танасининг ташқи ҳалқалари сони ички ҳалқалари сонига тенг бўлмайди, одатда, ҳар бир ички ҳалқага 3-5 та ташқи (иккиламчи) ҳалқа тўғри келади. 400 га яқин тури чучук сув ҳавзалари ва денгизларда тарқалган. Кўпчилик зулукларнинг 2 сўрғичи бўлиб, улардан бири танасининг олдинги, иккинчиси кейинги қисмида жойлашган. Оғиз тешиги сўрғич ёки хартум билан ўралган. Бу чувалчанглар йиртқич (хартумли ) ёки паразит (жағли зулуклар) ҳаёт кечиради. Йиртқич зулуклар майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади, паразит турлари умуртқали ҳайвонлар ва одам қонини сўради. Жағли зулуклар ичагининг ён томонидаги жуда кенг халталарига кўп қон сўриб олади. Уларнинг сўлаги таркибидаги гирудин қонни ивишини тўхтади. Бу чувалчанглар териси орқали нафас олади. Айириш тизими – метанефридийлар. Жағли зулукларнинг қон айланиш тизими қон томирлари девори эпителийси бўлмаслиги билан бошқа ҳалқали чувалчангладан фарқ қилади, қон томири тана бўшлиғи қолдиғидан ҳосил бўлади. Бу чувалчанглар гермафродит, уруғланган тухумларини пилла ичига қўяди. Личинкаси пилла ичида ўзгаришсиз ривожланади. 2 кенжа синф: қад. (Archihirudinea) ва ҳақиқий зулуклар (Euhirudinea)ra бўлинади. Ҳақиқий зулуклар хартумли (Rhynchobdellida) ва жағли З. (Gnatobdellida) туркумларига бўлинади. Тиббиёт З. (Hiruda medicinalis) тромб ҳосил бўлиши билан боғлик қон томирлари касалликлари (гипертония, склерознинг бошланғич даврлари, инсульт ва бошқалар)ни даволашда фойдаланилади. Тиббиёт З. махсус заводларда кўпайтирилади. Айрим З. балиқларга жиддий зарар етказади. Ўрта Осиё сув ҳавзаларида чиғаноқли (Glossiphoniacomplanata), сохта от (Haemopis sanguisida), Туркистон З. и (Limnatus turkistanica) учрайди. Цейлон ва Зонд архипелаг тропик ўрмонларида қуруқликда яшовчи З. (Haemodipsaceylomca) одам ва сут эмизувчлар қонини сўради.
[addtoany]