Альвеолалар

Альвеолалар [лот. alveolus – ўйиқ, пуфакча, халтача] – 1) оддий ва мураккаб безларнинг шира (секрет) ажратувчи пуфакчалари – алвеоляр безларнинг охирги қисмлари. Безладаги альвеолаларда ширалар йиғилганда бакалга ўхшаса, ширалари чиққандан сўнг найсимон шаклда бўлади. Ўпка бронхларининг охирги қисми ҳам альвеолалар деб аталади. Улар нафас олганда кенгайиб, нафас чиқарганда торайиб, ҳаво алмашинувини таъминлайди. Бронх альвеолалари пуфакчага ўхшаб, деворлари эпителий ҳужайраларидан иборат. Уни ташқи томондан ўраб олган қилсимон қон томирлар нафас олганда кислородни сўради. Нафас чиқарганда ишланган газ, аксинча, альвеолаларга ўтади; 2) жағ суякларининг тишлар жойлашадики ўйикчаси.

Загрузка...