Аура [юн. aura – эсиш] – тутқаноқ талвасаси тугашидан олдинги ҳолат. Турли кўринишда сезгилар бузилиши сифатида намоён бўлади. Сенсор (тери сезгиси) аурасида баданнинг айрим жойларида оғриқ, нохуш сезги, увишиб қолиш, бир нарса ўрмалаётгандек сезги ва ҳ. к. сезилади. Кўриш аурасида кўз олдида, турли шакллар ва ранглар (масалан, қон ранги), ёнғин, чақмоқ ва бошқа(лар) пайдо бўлади. Эшитиш аурасида қулоққа ҳар хил овоз, қичқириқ, ҳуштак, тасир-тусирлар ва ҳ. к. эшитилади. Ҳид билиш аурасида турли нохуш ҳидлар; мотор А. сида кутилмаган ҳаракатлар; вегетатив А. да кўнгил айниши, қусиш, юрак уриши, нафас олишнинг бузилиши, оқариб ёки аксинча қизариб кетиш кузатилади. Кўпинча, турли хил А. бирга кечади. Ҳар бир беморда А. нинг бир хили учрайди ва ҳар сафар тутқаноқ тутишдан олдин айнан шу тури безовта қилади.
[addtoany]