Ҳид билиш – одам ва ҳайвонлар бурун бўшлиғининг юқори қисмида жойлашган махсус сезги аъзолари (ҳид билиш рецепторлари) орқали ҳадларни сезиш. Ҳайвонларда ҳид билиш овқат қидириш, йўл топиш, аниқ жойни белгилаш, қарама-қарши жинсий излаш, шунингдек, билиш воситаларидан бири ҳисобланади ва ҳ. к. Одамларда ҳид билишнинг аҳамияти ҳайволардагига қараганда камроқ, бироқ ҳид билишнинг йўқолиши одам учун азоб ҳисобланади (қаттиқ тумов бўлганда овқатнинг қанчалик бемаза туйилишини эслаб кўрайлик). Ҳид билмайдиган одамлар, кўпинча, овқатдан заҳарланиши мумкин, чунки бирор овқатнинг сифатлилигни ҳидидан била олмайди. Ҳар бир Одамда кўпгина ҳиссиётлар ҳидни сезишга боғлик бўлади. Ёмон ҳид кайфияти бузиши, яхшиси кўтариши мумкин.
Ҳидларни буруннинг шиллиқ пардасида жойлашган махсус рецепторлар сезади (қ. Бурун), у ерда бор-йўғи 5-10 см2 жойда тахм. 50 млн алоҳида ҳид сезувчи рецепторлар бўлади. Бунда ҳар бир рецептор юзаси ниҳоятда майда ўсимталар ҳисобига кўп марта ортади. Шиллиқ парда юзасида жойлашган ҳид билиш рецепторлари шу ҳужайралар ажратадиган шиллиқ модда билан доимо намланиб туради. Ҳидли моддалар ҳаво билан бурун бўшлигига тушади, шилликда эриди ва рецепторларни таъсирлайди, у ердан ҳид ҳақидаги ахборот ҳид билиш нерви орқали бош мияга ўтказилади, бош мидда эса бизнинг ҳид ҳақидаги (унинг ўткирлик, сифати ва бошқа(лар)) таасуротимиз шаклланади. Ҳид билиш анализаторлари хилма-хил ҳидли моддалар турларини фарқлай олади. Изқувар ит, масалан, ҳидга қараб кўпчилик одамлар ичидан маълум биттасини топа олади, яъни ҳар бир одам, ҳар бир ҳайвон фақат ўзига хос ҳидга эга. Ҳид билиш, хусусан, баҳорда ва ёзда, айниқса, иссиқ нам ҳавода, шунингдек, ёруликда қоронғидагига қараганда ўткир бўлади. Рецепторларнинг ҳидли моддалар билан узоқ вақт таъсирланиб туриши шу ҳидга ўрганиб қолишга олиб келади, кейин одам бу ҳидни сезмадиган бўлиб қолади. Бир ҳидга бошқаси таъсир қилгандан кейин ҳидлар аралашиб, ўзгача ҳидга айланиши натижасида одам ҳидга ортиқча сезгир бўлиб қолиши мумкин.
Ёш ўтиши билан ҳид билиш ҳам сусаяди. Ҳид билишнинг бузилиши – ҳид билмаслик (аносмия), турли ҳидларга сезувчанликнинг ортиши (гипросмия), бурун шиллиқ пардалари касалликлари (тумов), бош мия айрим бўлакларининг ўсмаси ва шикастланиши баъзи бир психик касалликларда учрайди (бундай ҳолларда ҳид билишга, одатда, ҳидларни сезиш галлюцинацияси қўшилади). Баъзи ҳомиладор аёлларда ҳам ҳид билмаслик ҳолати кузатилади.
Ҳид билиш пасайганда ёки йўколганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва сабабини аниқлаш зарур.
[addtoany]