Бачадон бўйин эрозияси

Бачадон бўйин эрозияси – бачадон бўйин шиллиқ қаватининг юза шикастланиши. Б. б. эта, кўпинча, жинсий аъзолардаги шишлниш касалликлари (кольпит ва бошқа(лар)) сабаб бўлади; бу касалликларда бачадондан кўп чиқинди ажралади, бундан ташқари, бачадон бўйнидаги безлар ҳам кўп шиллиқ ажратади, натижада шиллиқ қават юзаси бичилиб, шилинади. Бачадон бўйин эрозияси аборт, туғруқ вақтида бачадон бўйин шиллиқ қаватининг зарарланиши, шунингдек, гормонал жараёнларнинг бузилишидан ҳам юзага келиши мумкин. Шиллиқ қаватнинг зарарланган юзаси (чин эрозия) тезда бачадон бўйин каналидан ўсиб чиққан цилиндрик эпителий билан қопланади – сохта эрозия вужудга келади. Касаллик узоқ вақтгача (ойлаб, йиллаб) ҳеч қандай белгисиз кечиши мумкин. Уни қанча барвақт аниқланса, тез ва осон даво қилинади; кечиктириб юборилса, хавфли ўсмага айланиб кетиши мумкин бачадон бўйин эрозиясининг олдини олиш учун жинсий аъзоларнинг турли яллиғланиш касалликларини ўз вақтида даволаш, энг муҳими, мунтазам равишда йилига икки марта тиббий кўрикдан ўтиб туриш лозим.

Загрузка...