Knowledge Base

Бактериолизинлар

Бактериолизинлар – бактериялар ҳужайраларининг емирилишига (бактериолиз) олиб келадиган биологик моддалар. Одам ва ҳайвонлар организмида бактериолизинлар антителолар ҳамда комплементлардан ташкил топган. Антителолар (специфик бактериолизинлар) иммун зардобда бўлиб, фақат маълум Микроорганизмларга таъсир этади. Комплементлар (носпецифик бактериолизинлар) нормал ва иммун зардобларда бўлади. Антителолар ҳужайра юзасида ўзгаришлар пайдо қилиб, комплементлар эса уни эритади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan