Барорецепторлар

Барорецепторлар [баро… варецептолар], механорецепторлар, прессрецепторлар – қон томирларининг дворларидаги сезув нерви охирлари. Томирлар девори чўзилганда барорецепторлар қўзғалади ва қон босими, ҳажми ўзгаришларини сезиб, уларни рефлекс йўли билан бошқаради. Барорецепторлар ҳамма томирларда, рефлексоген зоналар (юрак, аорта, ўпка ва бошқа(лар))да эса кўпроқ бўлади. Қон босими кўтарилганда марказий нерв тизимига импульслар юбориб, Томирлар тонусини камайтиради, парасимптик нерв тизимининг марказларини кўзғатади, натижада қон босими пасаяди. Қон босими узоқ вақт мобайнида тез-тез кўтарила берса, унга барорецепторлар мослашиб қолади (физиологик адаптация), бу эса гипертония касаллигининг сабабларидан бири бўлиб қолиши мумкин.

[addtoany]