Бронхоаденит

Бронхоаденит [бронх ва юн. Aden – без] – бронхлар (трахея атрофида, кўкс оралиғининг орқа ва олдида жойлашган) лимфа тугунларининг яллиғланиши. Кўпроқ сил касаллигида, зотилжам, бронхит, бронхопневмония, нафас йўлларининг яллиғланиши билан кечадиган кўкйўтал, қизамиқ ва бошқа(лар)да учрайди. Бронхоаденитда кураклараро бўшлик оғрийди, беморни, асосан, оғриқли йўтал безовта қилади. Лимфа безлари катталашади. Сил бронхоаденит ида лимфа тугунлари катталашиб, унинг тўқимаси ҳам нобуд бўлади ва сузмасимон йирингга айланади. Бошқа касалликларда бемор асосий касалликдан тузалиши билан лимфа тугунлари деярли аёлига қайтади. Бронхоаденитни, асосан, рентген қилиб (рентгеноскопия, рентгенография, флюорография) аниқланади. Сил бронхоаденити билан оғриган бемор махсус сил касалхналарида даволанади. Организмнинг умумий қувватини оширувчи дорилар, силга қарши даво буюрилади.

Загрузка...