Бронхография

Бронхография [бронх ва юн. Grapho – ёзаман] – ҳиқилдоқ (трахея) ва бронх йўлларига контраст модда юбориб, рентгенологик текшириш усули. Биринчи марта 1918 й. ўтказилган. Бронх, ўпка, қорин бўшлиғи аъзолари касалликлари ва бошқа(лар)га ташхис қўйишда қўлланилади. Бронхография қилиш лозимлиги ёки мумкин эмаслигини шифокор белгилайди, бунда, албатта, беморнинг умумий аҳволи ва касаллиги ҳисобга олинади (яна қ. Бронхоскопия).

[addtoany]