Бруцеллёз, мальта иситмаси, қора оқсоқ – одам ва ҳайвонларда учрайдиган инфекцион касаллик; бруцеллёзни бруцелла бактерилари кўзғатади, улар ташқи муҳитда (сув, тупроқ, тери ва ҳ. к.) бир неча ой сақланг олади; дезинфекцияловчи воситаларда бир неча минутда нобуд бўлади. Бруцеллалар касал ҳайвоннинг сўта, сийдиги, гўнги, тушган боласи билан ташқарига чиқади, улар шу ҳайвоннинг гўштида ҳам бўлади. Организмга бруцеллалар ҳазм ва нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, шунингдек, шикастланган тери орқали тушади. Бруцеллёз билан оғриган молнинг хом суди ва сут маҳсулотлари (пишлоқ, мой), шунингдек, чала пиширилган гўшти истеъмол қилинганда касаллик одамга (оқади. Бруцеллёз билан кўпроқ молбоқарлар, чўпонлар, қушхона, терини ошлаш корхонаси ишчилари ва бошқалар касалланган. Бруцеллёзда, асосан, нерв, юрак-томир тизими ва суяк-бўғим аппарати зарарланади. Касалликнинг яширин даври 1-3 ҳафта. Унинг кечиши ва белгилари хилма-хил бўлади. Ўткир бошланганида иситма кўтарилади, бемор ғарақ-ғарак терлайди, лоҳаслик аломатлари кузатилади; оёқ-қўл, бел, мушак ва бўғимлар зирқираб оғрийди. Иситма гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб туради, жигар, қора талоқ катталашади, кейинроқ бўғимлар яллиғланади ва бошқа(лар) Бир неча ой ўтгач, бемор тузала бошлайди, баъзан йиллаб чўзилиши мумкин. Аёлларда чала туғиш ёки бола ташлаш кузатилади. Бруцеллёз, кўпинча, аста-секин бошланади. Таянч-ҳаракат аппарати жароҳатлангандан кейингина бемор шифокорга мурожаат қилади.
Бемор касалхонада даволанади. Даво беморнинг умумий аҳволига қараб тайинланади; антибиотиклар, физиотерапия ва бошқа(лар) буюрилади.
Бруцеллёзнинг олдини олиш учун касал ҳайвонларни вақтида аниқлаб, алоҳида боқиш ва сўйиш; гўшт ва сутини махсус усуллар билан зарарсизлантириш керак. Касаллик одамларга юқмаслиги учун мол билан бевосита мулоқотда бўладиган касб кишиларини бруцеллёзга қарши эмлаш ва уларни махсус кийим-бош, коржома билан таъминлаш лозим.
[addtoany]