Иситма

Иситма – одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар организмининг қўзғатувчи омиллар (хусусан, микробларга нисбатан махсус реакцияси; ҳимояланиш усулларидан бири. Тана ҳароратининг кўтарилишида намоён бўлади, кўпгина касалликларда кузатилади. Тана ҳароратининг кўтарилиши билан ўтадиган ҳамма касалликлар қадимдан иситма деб аталган. Иситма ҳозир мустақил касаллик деб ҳисобланмаса ҳам, баъзи касалликлар ҳамон иситма деб аталади (масалан, безгак иситмаси, искабтопар иситмаси, Ку иситмаси). Иситманинг инфекцион ва ноинфекцион хиллари фарқ қилинади. Иситма юқумли касалликларда ҳам, юқумсиз касалликларда ҳам чиқавериши мумкин.

Кўпинча, касаллик микроблари (ва вируслари) чиқарган моддалар ва уларнинг парчаланиш маҳсулотлари, организмга ҳазм йўлидан бошқа йўл билан киритилган ёт оқсиллар (баъзан вакциналар)нинг парчаланиш маҳсулотлари, шунингдек, организмнинг ўз тўқима ва ҳужайралари шикастланганда (масалан, ичга қон қўйилганда, жароҳатланишда, тўқималар эзилганда ва ҳ. к.) ҳосил бўладиган моддалар таъсирида иситма чиқади. Организмда моддалар алмашинганда кимёвий реакциялар рўй бериши туфайли баъзи аъзоларда, масалан, жигар ва мушакларда доим иссиқлик ҳосил бўлиб туради, шундан маълум бир қисмининг баданда ушланиб қолиши тана ҳароратининг кўтарилишига сабаб бўлади. Юқорида айтилган моддалар бош миядаги терморегуляция марказига бевосита ёки рецепторлар орқали таъсир этганда иситма пайдо бўлади. Тана ҳарорати тез кўтарилганда тери томирлари торайиб (спазм), совуқ сезилади ва мушаклар титрайди (қ. Жунжиш). Тана ҳарорати жуда юқори кўтарилган вақтда организмдан иссиқлик чиқиб кетиши кучайиб, иссиқлик ҳосил бўлиши вақтинча мувозанатланади. Ҳ-рат тушётганда организмдан иссиқлик чиқиб кетиши янада кучаяди (бадан терлайди, тери томирлари кенгаяди). Ҳ-рат бирданига – жуда тез (кртик) ёки секин-аста (литик) тушиши мумкин.

Баъзи микроб заҳарларининг катта дзалари терморегуляция марказини қўзғатгач, кетидан сусайтириши мумкин. Шу сабабли касаллик (масалан, дифтерия)нинг оғир – токсик хили деярли иситма сиз ўтиши мумкин. Кексалар ва озғин, бедармон кишилар оғир инфекцион касалликлар билан огриганда баъзан иситма чикмайди.

Тана ҳароратининг кўтарилиш даража-сига қараб иситма субфебрил (38° дан паст), ўртача (39,5° гача), юқори ёки баланд (4 Г гача) ва, баъзан, ҳаддан ташқари юқори (41° дан ортиқ) бўлади. Тана ҳароратининг 40-41° гача кўтарилиши бош оғриғи, дармонсизлик, иштаҳа бўғилиши, меъда секрециясининг сусайиши ва бошқа(лар) ҳодисаларга сабаб бўлса-да, ҳаёт учун хавфли эмас. Лекин иситмали баъзи касалликларда беморнинг алахлаши, беҳуш бўлиб қолиши, моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, асосан, ҳароратнинг кўп кўтарилишига эмас, балки шу касалликдан интоксикация хусусиятларига ва шунинг натижасида организмдаги турли фаолиятларнинг бузилиш даражасига боғлик. Бу ҳолда бемор атрофида ҳамшира ёки бошқа тиббиёт ходими, шунингдек, беморнинг яқин кишилари бўлиб совуқ компресс қўйиши ва бехосдан ўрнидан туриб кетмаслигини назорат қилиб туриши шарт.

Касаллик сабабини бартараф қилмай туриб, иситмани сунъий йўл билан тушириш беморнинг кайфиятини яхшиласа ҳам, наф бермайди, аксинча, ташхис (диагноз)ни қийинлаштиради. Иситма чиққанда организмнинг иммун хусусиятлари кучайиб (қ. Иммунитет), инфекцион жараёнлар сусаяди, шу боис айрим ҳолларда (захмнинг 4-босқичи, эпидемик энцефалит ва бошқа(лар)) даво мақсадида сунъий иситма юзага келтирилади.

[addtoany]