Буйрак санчиғи

Буйрак санчиғи – буйракнинг айрим касалликлари белгиси. Бирданига белда қаттиқ оғриқ туради, баъзан у чов соҳасига, сонга, жинсий аъзоларга тарқалади. Оғрикнинг зўридан бемор ўзини қўйгани жой топа олмай қолади. Баъзан санчиқ вақтида касал бот-бот сияди (бу тошнинг сийдик найининг қовуқ олди ёки қовуқ ичида турганини билдиради), қайт қилади, ел чикмайди, корни дам бўлади, ҳарорати кўтарилади, тахикардия, қонда лейкоцитоз, ЭЧТ тезлашади. Буйрак санчиғи, кўпинча, сийдик тош касаллигида, сийдик йўлларида тузлар тўпланиб қолганда, гидронефроз, нефроптоз, буйрак сили ҳамда сийдик найи ва буйракнинг бошқа касалликлари натижасида юзага келади. Буйрак санчиғини ўзга хасталиклардан фарклашда урография жуда қўл келади. Санчиқ қаерда ва қай тарзда бўлишидан қатьи назар, дарҳол тез ёрдам чақириш лозим. Чунки қорин бўшлиғининг бошқа ўткир жарроҳлик касалликларида ҳам шундай санчиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касалликни аникламасдан туриб, ўз билгича иссиқ ёки турлича дори-дармонлар қилиш ярамайди, акс ҳолда, тузатиб бўлмайдиган оғир асоратларга олиб келиши мумкин. «Тез ёрдам» келгунча папаверин, ношпа ёки платифиллин хапдориларини бериш ёки инъекцияларини қилиш мумкин.

Загрузка...