Чаноқ

Чаноқ, тос – тана скелетининг пастки қисми. Ч. Одамда оёқларни, сут эмизувчиларда эса орқа оёқларни, танага бирлаштиради. Чаноқ умуртқа поғонаси ва тананинг юқори қисми учун таянч вазифасини бажаради; чаноқ ўнг ва чап номсиз Ч. суяклари ҳамда думғаза ва дум суяларидан ҳосил бўлади.

Чаноқ суяклари бир-бирига олдидан қов сифизига ўхшаб, орқадан эса жуфт думғаза-ёнбош бўғимлари кўринишида думғазага бирлашади. Ҳар бир номсиз суяклар (ўсиш даври охирида қўшилиб кетади) ёнбош, қуймуч ва қов суякларидан ташкил топади. Улар бирлашиш жойининг ташқи томонида қуймуч косаси жойлашади.

Чаноқ тузилишининг жинсий хусусиятлари бор. Аёлларда Ч. эркакларникига нисбатан бир кадар кенг ва калта бўлади. Катта ва кичик Ч. бор. Катта Ч. олдидан қорин олд девори юмшоқ тўқималари билан, оркадан умуртқа поғонаси, ёдан ёнбош суяк канотлари билан, кичик Ч. олдидан қов суяклари, орқадан думғаза ва дум сулги, ёндан қуймуч сулги ва юмшоқ тўқималар билан ўралган. Катта Ч. да қорин бўшлиғи пастки қисмидаги аъзолар, кичик Ч. да тўғри ичак, қовуқ, эркакларда простата бези ва уруғ пуфаклри, аёлларда бачадон ва унинг ортиклари ҳамда қин жойлашган. Чаноқ суякларида орқа томондан орқа ва умуртқа поғонаси мушаклари, олдидан қорин мушаклари бирлашади. Оёқ мушаклари ҳам Ч. дан бошланади. Думбанинг катта мушаги Ч. соҳасидаги энг катта мушак ҳисобланади. Ёнбошнинг ички жуфт артериялари Ч. девори ва ундаги ички аъзоларни қон билан таъминлайди; думғаза нерви чигалларининг шохчалари иннервация қилади.

Чаноқ синиши Ч. нинг хавфли шикастларидан ҳисобланади. Чаноқ чиқиши кам учрайди; лекин болаларда Ч. шикастланиши натижасида бойламлар узилиши, чаноқ-сон бўгими чиқиши кўпроқ кузатилади. Туғруқ вақтида баъзан Ч. нинг қов бирикмаси узилиши мумкин. Қуймуч косаси синганда, кўпинча, сон чиқади. Чаноқ касалликларига қон орқали таркаладиган (гематоген) остеомиелит (бунда, одатда, ёнбош сулги канотлари ва думғаза зарарланади), бруцеллёз ва ревматоид артритръ думғаза-ёнбош бўғимининг зарарланиши ва бошқа(лар) киради.

[addtoany]