Дендрит

Дендрит – нерв ҳужайралари (нейрон)нинг тармоқланган сезувчи ўсимталари; бошқа нейронлар, рецептор ҳужайралар ёки бевосита ташқи кўзғатувчилардан сигналлар қабул қилади. Нерв импульсларини ҳужайра танасига ўтказиб беради. Нерв ҳужайрасида бир ёки бир нечта дендрит бўлиши мумкин. Баъзи ҳужайраларда дендрит калта ва сершох, бошқаларида узун ҳамда камшох бўлади (яна қ. Аксон).