Десенсибилизация

Десенсибилизация [де… ва Сенсибилизация] – организмнинг ёт (кўпинча оқсил) моддалар (аллергенлар), микроблар ва бошқа(лар)га ортиқ даражада сезгирлиги (сенсибилизация)ни бартараф қилиш ёки камайтириш. Организмга унга ёт бўлган оқсил юборилганда махсус модда – антитело ҳосил бўлади. Оқсил қайта юборилганда антитело у билан ўзаро таъсирлашиб зардоб касаллигини ёки бошқа аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин (қ. Аллергия). Гистаминга қарши воситалар, олтингугурт дори воситалари, пигроген моддалар, алоэ ва бошқа(лар) десенсибилизацияловчи хусусиятга эга. Зардоб препаратлари қайта юборилганда, улар қўзғатадиган анафилаксиянинг олдини олишда десенсибилизация аллергик касалликларни даволаш усули сифатида қўлланилади.

[addtoany]