Дезоксирибонуклеаза

Дезоксирибонуклеаза [Desoxyriboncleasa] – дезоксирибонуклеин кислоталар (ДНК)нинг гидролитик парчаланиши – деполмерланишини тезлатадиган фермент; гидролалар синфига мансуб. Дезоксирибонуклеаза меъда ости безида, тирик организмнинг деярли барча ҳужайраларида ва микроорганизмларда бўлади. Меъда ости бези дезоксирибонуклеазаси яхши ўрганилган. Бу фермент катболик функцияни бажаради (қ. Катаболизм), у овқатдаги ДНК ни ичакларда осон сўриладиган нуклеотидларга айлантиради. Ундан ташқари, репликация ва реперация (бузилган ДНК структурасини тиклаш) жараёнида қатнашади. Дезоксирибонуклеаза препарати корамолнинг меъда ости безидан тайёрланади. Аденовирусларнинг кўпайишни тўхтатади ва экссудатнинг ёпишкоклигини камайтиради. Аденовируслар қўзғатадиган касалликлар (конъюнктивит, кератит, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши), бронхоэтазия, ўпка абсцесси, пневмонияда буюрилади.

Загрузка...