Дисфагия [дис… ва юн. phagein – ютмоқ, емоқ] – овқат ёки сув ютишнинг бузилиши. Ҳалқум, ҳиқилдоқ ва қизилўнгач деворларининг шикастланиши, уларга ёт жисмлар тиқлиши, яллиғланиш, истерия ва бошқа(лар) асабий-руҳий касалликларда бу аъзоларнинг торайиши (спазм), шунингдек, баъзи юқумли касалликлар (қоқшол, қутуриш) дисфагияга сабаб бўлади. Қизилўнгач ракида ҳам дисфагия кузатилади. Белгилари: овқат ютган вақтда оғриқ сезилади, бурун, ҳиқилдоқ, кекирдак, кўкс оралиғига овқат кетиб қолади. Дисфагияга сабаб бўлган омиллар аниқланиб, тегишли дори-дармонлар буюрилади.
[addtoany]