Экссудатив-катарал диатез

Экссудатив-катарал диатез – аллергик ҳолат. Асосан, ёш болаларда учрайди. Э.-к. д. га чалинган боланинг териси ва шиллиқ қаватлари турли таъсиротларга ҳамда катрал-яллиғланиш касалликларига мойил бўлиб қолади. Бола организмида моддалар алмашинувининг бузилиши ёки баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари (масалан, сут, тухум, қулупнай, цитрус мевалар, асал, шоколадли кўтара олмаслик Э.-к. д. га сабаб бўлиши мумкин. Э.-к. д. и бор боланинг териси чакалоқлигидаёқ ўзгаради; кейинроқ, яъни бола овқатга ўргатилганда терисидаги ўзгаришлар яққол кўринади; 3-5 ёшда анча камаяди. Дастлаб боланинг тизза бўғимларида ва қош равоғида сарғимтир, кпакланиб турадиган доғлар пайдо бўлади; бола тўғри парвариш қилинган бўлса ҳам териси сувчираб туради; бола 1,5-2 ойлик бўлгач, юзи қизариб, касмокланади; оғирроқ ҳолларда қасмоқ кўпайиб, тугун-тугун бўлиб қолади. Э.-к. д. ли бола ўткир респиратор касалликлар, тумов, ангина, бронхит ва бошқа(лар) касалликларга тез чалинади, уларда кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши (қ Конъюнктивит), ўрта қулоқ яллиғланиши (қ. Отит) кузатилади, тез-тез ичи бузилиб туради. Бундай болалар бирор касаллик билан оғриб тузалганидан кейин анчагача ўзига келолмай юради. Бола хомсемиз, рангпар бўлиб, қовоқлари шишади, иштаҳаси баланд, баъзи болаларда бироз пасайиши мумкин.

Уларда инфекцион касалликлар бир кадар оғир кечади.

Болалар кичимаси (строфулюс), одатда, 2-3 яшар болаларда учрайди; тананинг пастки қисми ва оёқларга майда тугунча ва тошмалар тошади. Бунга, кўпинча, шоколад, тухум, сергўшт овқатлар истеъмол қилиш сабаб бўлади.

Нейродермит – болалар экземаснинг давоми бўлиб, одатда, 3 яшардан кейин учрайди. Кўпроқ Э.-к. д. га чалинган болаларда кузатилади. Тақим, тирсак, букиладиган жой ва йирик бурмалар соҳаси курукшаб шўралайди, териси дағаллашиб қилишади. Э.-к. д. ни шифокор даволайди. Ўз билгича даво қилиш дардни кучайтириб юбориши мумкин. Болага шоколад, тухум, икра, какао ва бошқа(лар) кучли овқатларни бермаган маъқул. Териси бичилишга мойил болаларга вакт-вақги билан ванна қилиб туриш (содали ва марганцовкали) ва болалар креми суртиш тавсия этилади. Териси яллиғланиб, сувчираб турадиган болаларга ваннадан ташқари муолажаларни, хусусан, дориларни шифокор маслаҳати билан бериш мумкин.

Э.-к. д. нинг олдини олишда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг тўғри овқатланиши, ҳомиладорлик токсикозларини вақтида даволатши, айниқса, муҳим. Э.-к. д. га мойил болалар овқати ўзига хос тузилади (яна қ. Гўдак).

[addtoany]