Гўдак

Гўдак, Эмадиган бола – бир ёшгача бўлган бола (шартли равишда туғилганидан кейин тўрт ҳафтагача – чақалоқ). Гўдак организми ҳали тузук ривожланмаган, аъзолари такомилашмаган, турли касалликларга тез чалинадган, шу сабабли синчиклаб парвариш қилишга муҳтож бўлади. Бу даврда боланинг бўйи ва вазни тез ўсади, унда энергия сарфи ортади, шу боис унинг кўпгина, хусусан, ҳазм, нафас, юрак-томир ва бошқа(лар) тизимлари фаолияти жадал такомиллаша боради. Болани яхши парвариш қилинса ва тўғри, иложи борича она сўта билан боқилса, у соғлом бўлиб, вазни ошаверади. Гўдак учун энг зарур овқат – она сўта, унда боланинг соғлом ва тўғри ўсиши учун зарур моддалар – оқсил, ёғ, карбонсув, туз, сув, витаминлар, шунингдек, ҳимоя антителолари бор, улар бола ҳаётининг дастлабки ойларида баъзи бир юқумли касалликлардан сақлаб қолади. Кўкрак суди бошқа овқатларга қараганда яхши ҳазм бўлади ва тўла-тўкис сингади, таркибида микроблар бўлмайди. Боланинг нормал ўсиши уни бекаму кўст овқатлантиришга боғлиқ. Бола бир ойлик бўлишига яқин бўйи 3-3,5 см, бир ёшида эса 25-27 см узаяди. Дастлабки 3 ойда вазн ҳафта сайин 200-250 г дан, 6-ойларда 150-200 г дан ошиб боради. 6 ойлик гўдак вазни туғилгандаги вазнига нисбатан икки ҳисса, 1 ёшида уч ҳисса ошади, бу даврда вазни 10-11 кг га етиб қолади. Боланинг ҳаракат фаолияти ва психикаси жуда тез ривожланади: аввалига бола ўтира бошлайди, кейин эмаклаб кетади ва, ниҳоят, турадиган бўлади, ота-онасини тнийди. Бир ёшга яқин аввал катталар ёрдамида, кейин ўзи юради; тили чиқади ва мурғак қиёфасига киради; у нимжонлигига қарамай ўзининг ҳиссиётлари, кечинмалари бўлади. Бу даврда бола организмининг ҳамма аъзо ва тизимлари яна ҳам ривожланади, бироқ унча такомиллашмаган ва ўзига хос бўлади. Териси нозик, салга шикастланадиган ва ўзига хос парваришни талаб этади. Дастлабки 3—4 ойда тер безлари фаолияти суст бўлиб, бу иссиқлик идора этилишини ёмонлаштиради, ҳарорат ўзгарганида бола салга иссиклаб кетиши ёки совкотиши мумкин. Гўдак ярим ёшлигида, айниқса, юзда тери ости ёғ қавати яхши ривожланади. Гўдак ҳаётининг дастлабки ойларида суяклари қисман тоғай тўқимасидан иборат бўлиб, бора-бора суяк тўқимасига айланади. Тогайлар соҳасида суякланиш нуқталари пайдо бўлади. Катта лиқилдоқ кечи билан 1,5 ёшга бориб ёпилади; калла суяклари оралиғидаги чоклар 3-4 ойга бориб секин-аста зичлашади. Боланинг умуртқа поғонаси жуда майин бўлиб, салга кийшаяди. Бола нотўғри парвариш қилинса, у соф ҳавода кам бўлса, скелетининг шаклланиши бузилади – бу рахит ва бошқа(лар) касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Тахм. 6 ойгача болада тиш бўлмайди; 6-8 ойликда тиш чиқа бошлайди, бола бир яшарлигида 8 та тиши бўлади. Тиш чиқиши маромида, ҳеч қандай касаллик аломатларисиз кечади, баъзан тиши чиқаётган бола инжиқ бўлиб қолади; дармонсизланиш, уйқусизлик, иситмалаш, ич кетиши ва бошқа(лар) кузатилиши мумкин. Бу вақтда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Гўдак ҳаётининг дастлабки ойларида ҳазм аъзолари фақат она сутини ҳазм қила олади, 1,5-2 ойлигида витаминларга бой сабзавот ва мева шарбатлари, аста-секин 4-5 ойлик бўлганида сутли ва сабзавотли омухталар, 6-7-оларга келиб гўштли (киймаланган) овқатлар ва творог бериш мумкин. Бола 10-12 ойлик бўлганида хилма-хил овқатларни бераверса ҳам бўлади. Болага овқатни маълум тартиқоидаларга амал қилган ҳолда, унинг мурғалигини назарда тутиб тайёрлаш талаб этилади. Акс ҳолда, меъда-ичак ва моддалар алмашинувининг турли касалликлари тез авж олади. Бу даврда гўдакнинг мушак тизими ҳали тузук ривожланмаган бўлиб, бола ўсган сари у такомиллашиб, бирмунча кучли, чидамли бўлиб боради. Болани мунтазам бадан тарбия қидирилганда мушаклари жуда тўғри ва бекаму кўст ривожланади. Нафас мушаклари анча ривожланади ва кўкрак қафаси нафас олишда фаол қатнашади: ўпка сиғими катталашади. Бу ёшда ўпкага анча зўр келади. Нафас йўлларининг шиллиқ қавати нозик бўлади, шу сабабли, бола пала-партиш парвариш қилинса, нафас аъзолари бот-бот касалланади. Юрак-томир тизими бирмунча ривожланиб, такомиллашиб боради, юрак вазни ортаверади. Юрак-томир тизимининг ўзига хос хусусиятлари қон айланишини осонлаштиради. Сийдик-таносил аъзолари ҳам ривожланиб боради; қовуқ катталашади, сийдик ажралиши анча камаяди. Гўдакнинг нерв тизими жуда тез ривожланади. Сезги аъзолари яхши ривожланган бўлиб, илк гўдаклик кунлариданок бола ширин ва аччикни ажратади; қаттиқ товуш келганда сесканиб тушади, равшан ёруғликка ялт этиб карайди. Бир ойлик бола рангли буюмларга тикилиб туради. Бола тугатишдан ҳид билади, она кўкрагини яқинлаштирса, жонланади – бошини буради, оғзини очади, сўриш ва ютиш ҳаракатларини қилади. Гўдакнинг нерв фаолияти биринчи ва иккинчи сигнал тизими ривожланишига бевосита боғлик. Гўдак 2-ойдан бошлаб ихтиёрий ҳаракат қилади; бошини кўтара ва тута бошлайди. Иўгакланганда қўли ва оёқларини кимирлатади, жилмаяди. Бу ёшда гўдак бир кеча-кундузда тахм. 20 соатча ухлаши керак. 3-4 ойлик гўдак чалқанча ётқизилса, каддини кўтаради, ён томонга ағдрилади. Қўл ҳаракати фаоллашади, ўйинчоққа интилади, бармоқларини оғзига тиқади, йўгакни тортади. Унга тикилиб қараганда гуврниб бир кадар аниқ товуш чиқаради. 4 ойлик бола суяб турилса ўтиради, таниш-нотаниш кишиларни ажратади, гувраниб хониш қилади, 5 ойлигида онасини яхши танийди, бегоналага бормайди, қўлтиғидан ушланса, оёқда текис туради, б ойлигидан ҳеч нарсага суянмай ўтра олади, эмакламокчи ёки ушлаб турса, қадам ташламоқчи бўлади, содда бўғинларни талаффуз қила бошлайди. 8 ойлигида бемалол эмклаб кетади, бирор нарсага тирмашиб ўрнидан тура олади, қўлидан ушланса, қадам ташлайди, «ойи», «дада» сўзларини аниқ айтади. 10 ойлигида ўрнидан бемалол туриб «олиб кел» ёки «айт» деганингизни қилади; «қилма», «қил» деганнинг фарқига етади, 10-15 тана сўзни билади. Суткада 14-16 соат ухлайди. Бу даврда бадан тарбия ва чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга, чунки чиниккан бола турли касалликларга камроқ чалинади. Нимжон болаларда диатез, рахит, анемия, гипотрофия ва бошқа(лар) касалликлар кузатилади. Шу боис иложи борича гўдакни очиқ ҳавода сайр килдириш, ҳаво ва қуёш ванналридан баҳраманд этиш, массаж, гимнастика ва бошқа(лар) унинг ҳар томонлама етук ва соғлом ўсишига ёрдам беради. Гўдакнинг овқати ҳам ўзига хос ва ранг-баранг бўлиши керак. Бола нотўғри овқатлантирилса, у зарур озиқ моддаларни етарлича олиб турмаса, бу унинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланишига ёмон таъсир кўрсатади, натижада организм турли хил касалликларга чидамсиз бўлиб қолади. Ҳаддан ташқари кўп овқат бермаслик керак, акс ҳолда, бола хом семиз бўлиб, бот-бот касалланади. Овқат таркибида оқсил, ёғ, карбонсув, тузлар ва витаминлар маълум миқдорда бўлиши мумкин. Кўкракда сут кам деган баҳона билан болани барвақт кўкракдан айириш ярамайди, онанинг ҳатто озгина сўта ҳам болани чиниктиради. Мабодо сут камлигидан бола оч қолиб оза бошласа, шифокор билан маслаҳатлашиб кўшимча овқат берилади.

Гўдак соғлигини сақлашда ич кийими, озиқ-овқати, идиш-товоклари ва ўрин-бошлрини озода тутиш жуда муҳим. Гўдак бешикда етадиган бўлса, уни вақтида белаб, вақтида ечишга эътибор бериш керак. Гўдак бешикдан ечилгач, унинг баданларини, хусусан, боши ва куракларини силаб-сийпалаш, оёқ-қўлларни машқ қилдириш, бешик ҳамда унга ишлатиладиган анжомларини бот-бот шамоллатиб туриш лозим. Гўдакка қуруқ сўрғич сўрдириш ярамайди, уни яхшилаб қайнатиб ишлатиш лозим. Гўдак алоҳида уйда ётқизилса тинч ухлайди, хона тоза, ёруғ бўлиши ва вакт-вақти билан шамоллатиб турилиши лозим. Хона ҳарорати 20° бўлгани маъқул. Бундан исиб кетса, болани очиқ ҳавога олиб чикилганда тез шамоллайди. Гўдак териси нозик бўлиб, салга зарарланиши мумкин, шунинг учун мунтазам парвариш қилиш, ҳар куни эрталаб ва кечқурун юзини илик сув билан, қўлини эса совунлаб ювиш (чунки у қўлини оғзига тиқади, сўради), тирноғини вакт-вақти билан олиб туриш зарур. Уни ҳар куни илик сувда совунламасдан, ҳар 2-3 кунда совунлаб чўмилтирилади, бетоб бўлиб қолса, тузалгунча чўмилтирмай турлади. Чўмилтирилгандан кейин майин сочиқ билан артилади, чов бурмалари, қўлтиқ ва қулоқ оркасига вазелин ёки қиздирилган ўсимлик ёғи, «Болалар» кремл суртилади. Қайнатиган тоза сувга ҳўлланган пахта билан гўдак кўзини бурчагидан бурунга қараб ҳар куни артилади. Худди шу зайлда унинг бурни ҳам тозалаб трилади. Бурундан нафас олганда кўкрак қафаси ва ўпка яхши ривожланади, бола тинч ухлайди ва касалликка кам чалинади. Гўдаклар кийим-кчаги енгил, иссиқ, кенг, тер ва бошқа(лар) чиқиндилар бемалол буғланиб кетадиган бўлиши керак. Уни ҳаддан зиёд ўраб-чирмаш ярамайди, акс ҳолда, у исиб кетиб тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Гўдак ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб очиқ ҳавога ўргатилиши керак. Соф, салқин ҳавода организми чиниқади, иштаҳаси очилади, тери ва ўлкаси мустаҳкамланади, касалликларга чалинмайдиган бўлади. Гўдак организмини аста-секин чиниктира бориш керак. Кетликни шошмасдан (Гўдакни 1-2 мин. яланғоч ётқизиб қўйиб) алмаштириш лозим, шунда гўдак ҳаво ваннасига ўргана боради. Гўдакни очиқ ҳавода сайр қилдириш муддати об-ҳавога қараб ўзгартириб турилади. Болани кун бўйича қўлда кўтариб юриш ярамайди, акс ҳолда, ўрганиб қолиб, онасига ҳам, бошқаларга ҳам тиним бермайди, ўзи ҳам қийналади. Она ва оиладаги бошқа кишилар гўдакка гапириб, товушни ажратишга, ўйинчоқларни ўйнашга ўргатишлари лозим. Соғлом бола ҳар қандай шароитда ҳам ўзи ухлаб қолади. У ётган хонани қоронғи қилиш, тинчлик сақлаш шарт эмас. Бола йиғлса, сабабини аниқлашга ҳаракат қилиш лозим.

Атрофдагилар қанчалик ширинсухан бўлишса, бола ҳам шунчалик сергак ва соғлом ўсади. Гўдакни 4-5 ойлигидан тўсишга ўргатиш, эмзишдан олдин ва кейин, ухлатиш олдидан ва уйғонганидан кейин тўсаётганда уни мактаб, эркалаб туриш керак. Гўдакнинг ҳаракатланиш қобилиятини ўстира бориш жуда муҳим, лекин бунда эҳтиёткор бўлиш лозим. Болани барвақт, яъни бадани ҳали қотмаганда, ҳатто атрофига ёстиқ қўйиб ўтказилса ҳам, букчайиб ўтиради, натижада умуртқа поғонаси, эрта юришга ўргтилганда эса оёғи қийшайиб қолиши мумкин. 2,5-3 ойлигидан бошлаб болани қаттиқроқ нарса устига қорни билан ётқизиб туриш керак, бунда бўйин, орқа, оёқ мушаклари мустаҳкам бўлиб боради. Бола сурма бошлагач, узоқроққа ўйинчоқ қўйиб, уни сўрилиб боришга ўргатиш зарур. 4-5-ойдан бошлаб ҳар куни 5 мин. ча бадан тарбия қилдириш керак. Ёшига мос ҳолда танланган ўйинчокларни ўйнатиш боланинг теран ўсишига имкон беради.

Она туғруқхонадан чиққан, гўдакни болалар поликлиникаси ҳисобга олади, шифокорлар она ҳузурига бориб, унга болани тўғри боқиш ва парваришлашга оид тегишли маслаҳатлар бериб турадилар.

fi

[addtoany]