Отит [юн. otos – қулоқ, itis – яллиғланиш] – қулоқнинг яллиғланиши. Ташқи қулоқнинг яллиғланиши ташқи. Отит, ўрта қулоқнинг яллиғланиши ўрта отит ва ички қулоқнинг яллиғланиши лабиринтит дейилади.
Ташқи отитга ташқи эшитув йўлига инфекция кириши, шунингдек, қашиниб ёки ҳашарот чекиб яраланиши, куйиш, совуқ уриши, шпилька ёки бармоқ билан қулоқ ковлаш ва х. к. сабаб бўлади.
Ўрта отит, кўпинча, ёш болаларда учраб, бирмунча оғир кечади, қулоқ қаттиқ оғрийди, ҳарорат кўтарилади, эшитиш анча пасаяди, мия ва унинг пардасига асорат бериши мумкин. Ўрта отитга аксарият юқори нафас йўлларининг яллиғланиши билан кечадиган инфекцион касалликлар: грипп, ўткир респиратор касалликлар, қизамиқ, скарлатина ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Ўрта отитда шифокор тавсияси бўйича компресс қилинади; у оғриқни пасайтиради ва ноғора бўшлиғидаги яллиғланиш сўрилиб кетишига имкон беради. Ўрта қулоқ яллиғланишнинг олдини олиш учун организмни чиниқтриш, сервитамин овқатлар истеъмол қилиш (қ. Овқатланиш), физкультура ва спорт билан шуғулланиш лозим. Тамаки чекиш ва алкоголга ружу қилиш оқибатида нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши кейинчалик ўрта қлоққа ҳам ўтиши мумкин. Тумов бўлганда брунни тўғри қоқа билиш ҳам ўрта отитнинг олдини олишда, айниқса, муҳим. Ўз вақтида тўғри даво қилинса, бемор бутунлай тузалиб кетади, эшитиш қобилияти ўз ҳолига қайтади. Баъзан сўрғичсимон ўсиқ катаклари ва улар оралиғидаги тўсиқларнинг яллиғланиши (қ. Қулоқ) каби асоратлар юзага келиши ёки касаллик сурункали шаклга ўтиши мумкин.
Сурункали отитда вақт-вакти билан йиринг оқиб туради, эшитиш қобилияти пасаяди. Сурункали касаликка хос аломатлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорга мурожаат этиш лозим. Ўз вақтида даво қилинмаса, менингит, сепсис, ҳатто мия тўқимаси абсцесси каби асоратлар рўй беради. Ўрта қулоқ яллиғланишини мунтазам даволаш зарур, бемор врач-оториноларинголог назорати остида бўлиши лозим. Бу касалликда қулоқ пардасида доимий тешик мавжудлиги туфайли қулокка сув кирганда дард зўраяди. Шу боис чўмилганда ва бош ювганда пахтани вазелин ёки бошқа суюқ мойга шимдириб, клокқа тикиб қўйиш керак.
[addtoany]