Электр билан даволаш

Электр билан даволаш, электртерапия – электр токи, электр ва магнит майдонларидан даволаш ҳамда профилактика мақсадида фойдаланиш; физиотерапиянинг муҳим бўлими. Электр билан даволаш фақат шифокор буюганда мустақил тарзда ва бошқа(лар) даво чоралари билан бирга қўлланилади. Беморни даволашда электр билан даволаш ёрдамчи даво усули ҳисобланади. Бунда паст кучланишли ўзгармас электр токи (қ. Гальванизация), ўзгарувчан токлар (қ. Дарсонвализация, Диатермия), шунингдек, паст частотали импульсли токлар (қ. Индуктотермия), турли частотали ўзгарувчан магнит майдонлар, юқори частотали ўзгарувчан магнит майдони ва бошқа(лар) қўлланилади.

Паст кучланишли ток электродлар орасида турган тананинг маълум қисмидан ўтганда ҳужайрада физик-кимёвий жараёнларнинг ўзгариши рўй беради, қон айланиши, уйқу яхшиланади, оғриқ камаяди, яллиғланиш жараёнларини бартараф этишга ёрдам берадиган шароитлар яратилади, зарарланган тўқималарнинг тиклаяпти тезлашади ва ҳ. к. Мазкур реакциялар паст частотали импульсли ток билан даволаганда камроқ сезилади, бу – импульсли юкларни оғриқни камайтириш, уйқу бузилганда (электруйку), бўшатган мушакларни машқ қилдириш (электр стимуляцияси)да қўллашга имкон беради.

Паст частотали ўзгарувчан магнит майдонини даволаш мақсадида қўллаш магнитотрапия деб аталади. Даво индукторлар – электр магнитлари ёрдамида ўтказилади, электромагнит баданнинг таъсир кўрсатилиши керак бўлган маълум жойига қўйилади.

Магнит/майдонининг куч чизиқлари тўқималарга қараб, уларни маълум даражали истади ва турли физик-кимёвий ўзгаришларни юзага келтиради, бу оғриқ ва қичишишнинг камайишига, Томирлар кенгайишига, уйқунинг яхшиланишига ёрдам беради.

Франклинизацияда даво махсус конструциядаги игнали электродлар билан ўтказилади. Игнали электродлар бошнинг ёки зарарланган соҳа (яра)нинг устига қўйилади, бунда нерв тизими, уйқу ва умумий аҳволнинг яхшиланиши кузатилади.

увч-терапияда ультра юқори частотали ўзгарувчан электр майдонидан фойдаланилади, бунда даво зарарланган жойга қўйиладиган конденсатор пластинкалар билан билинар-билимас иссиқлик таъсир эттириб ўтказилади. УВЧ яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, томирларни кенгайтиради, тўқималар озиқланишини яхшилайди ва оғриқни камайтиради.

Микротўлқинли терапия – ўта юқори частотали (сантиметр ва дециметр диапазонидаги) нурланишнинг электр магнит майдонини даволаш мақсадида қўллашдан иборат. Даво турли шаклдаги нурлантиргичлар билан таъсир кўрсатиб ўтказилади, муолажада беморларда иссиқлик ҳисси пайдо бўлади. Бўғимлар, умуртқа поғонаси, периферик нерв шикастланганда, қулоқ, томоқ ва бурун, аёллар жинсий аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликларида қўлланилади.

Электр билан даволаш усуллари оғритмайди ва беморлар учун хавфсиздир, лекин бунда бир қатор қоидаларга риоя қилиш талаб этилади. Электр девони овқатлангандан 1-1,5 соат ўтгач қилиш, муолажа пайтида ерга туташирилган нарсаларга (аппарат корпусига, иситгич батареяларига, кранлар ва бошқа(лар) га) ва муолажа қабул қилаётган беморларга тегмаслик зарур.

Электр билан даволаш маҳаллий ва умумий таъсирлар тарзида беморнинг танасига электродлар қўйиб (электр токи қўллаганда) ёки электродларсиз (электромагнит майдонларидан фойдаланилганда) амалга оширилади.

Электр билан даволашда импульсли гектардан фойдаланиш яхши натижа беради. Айниқса, паст частотадаги импульсли токлар нейроэндокрин бошқарилиш бузилганда тўқималарга трофик таъсир этиб уни меъёрлаштиради, айрим аъзо ва тизимлар фаолиятини кучайтиради. Электр билан даволашнинг барча усуллари қўлланилганда умумий носпецифик реакциялар – қон айланиши, моддалар алмашинуви, тўқималар трофикси, организм ҳимоя хоссаларининг кучайиши кузатилади. Электр билан даволаш терапияда муҳим ўринни эгаллайди.

Загрузка...