Индуктотермия

Индуктотермия [лот. inductio – киритмоқ ва юн. therme – иссиқ] – электр билан даволаш усулларидан; бунда бемор баданининг муайян жойига юқори частотали (10-40 мгц) ўзгарувчан ток билан таъсир этилади. Индуктотермия махсус ДКВ-2 аппаратида ўтказилади. Яллиғланиш билан кечадиган, шунингдек, нерв-қон томир касалликларининг ўртача ўткир ёки сурункали хилларини даволашда қўлланади.

[addtoany]