Эндометрит [эндо… ва юн. metra – бачадон] – бачадон шиллиқ қавати – эндомстрининг яллиғланиши. Эли Септик инфекция (стрептококк, стафилококк, гонококк, ичак таёкчаси) ва бошқа(лар) Микроорганизмлар кўзғатади. Эндометрит сўзак, сил касалликлари оқибатида ҳам юзага келади. Бачадонга инфекция қон ва лимфа йўллари орқали ўтади. Эндометрит ўткир ва сурункали кечади. Касаллик белгилари аборт ёки туғруқдан кейин 3-4-куни юзага чиқади. Бачадонда қон ва йўлдош қолдикларининг қолиб кетиши касаллик авж олишига сабаб бўлади. Эндометритда бемор иситмалайди, эти увушади, иштаҳаси пасяди, бош ва қориннинг пастки қисми оғрийди. Ўткир эндометритда бачадон юмшоқ, шишган, пальпцияаа оғриқли, ажралади гап чиқинди ҳидли бўлади. Сурункали Э. да ҳайз кўриш бузилади. Бачадон қаттиклашган, катталашган, оғриқсиз, ундан ажраладиган чиқинди йирингли бўлади.
Олдини олиш. Чилла даврида аёлни инфекцидан сақлаш ва тўғри парвариш қилишдан иборат. Даво беморнинг аҳволига, касаллик белгиларига қараб тайинланади.
[addtoany]