Энцефаломиелит [юн. encephalos – бош мия ва myelos — орқа мия] – бош ва орқа миянинг бир вақтда яллиғланиши. Энцефаломиелит кўпчилик юқумли ва нейро-аллергик, токсик касалликларда марказий нерв тизимининг зарарланшидан келиб чиқади. Энцефаломиелитни вируслар ҳам кўзғатади. Энцефаломиелитда бош ва орқа мидда оқ ва кулранг моддалар, қон томирларнинг яллиғланиши, миелин парданинг емирилиши ва бошқа(лар) рўй беради. Миелин парда бўлмаса нерв толалари орқали импульслар ўтмай қолади, натижада нерв тизимининг кўпгина бўлимлари издан чиқади. Энцефаломиелит одам ва ҳайвонларда (асосан, от ва бошқа(лар)) учрайди. У турли инфекциялар, интоксикация оқибатида вужудга келиши, шунингдек, мустақил касаллик тарзида (масалан, бирламчи ўткир тарқоқ энцефаломиелит) кечиши мумкин. Шунга кўра, нейротроп вируслар қўзғатадиган бирламчи энцефаломиелит ҳамда бирор юқумли касалликдан ёки оғир юқумли касалликка қарши организмга вакцина юбрилгандан сўнг юзага келадиган иккиламчи энцефаломиелит ажратилади.
Бирламчи энцефаломиелитни нейротроп вируслар кўзғатади. Касаллик тўсатдан бошланиб, бемор қаттиқ иситмалайди, боши, қўл-оёқлари оғрийди, боши айланади, қайт қилади, кўзи хиралашади. Мушаклар тонуси ва рефлекслар кучаяди, баъзи беморларнинг қўл-оёқлари фалажланади, ҳаракатлари пойма-пой бўлиб, гандираклаб юради, нозикроқ ҳаракатларга (масалан, ёзиш, кийимини тугмалаш ва бошқа(лар)) қўли қовушмай қолади, қўл-оёқлари қалтирайди. Нафас олиш ва ютиш фаолияти бузилади; бемор нутқи ўзгариб, равон гапира олмайди, овқат еганда қалқийди ва ҳ. к. 2-3 ойдан сўнг касаллик анча енгиллшади, аммо ҳаракатдаги ўзгаришлар бутунлай йўколмайди. Баъзан Э. фақат орқа миянинг ўзида ўтади, бунда орқа мияни қайси қисми зарарланганлигига қараб касалликнинг клиник кўриниши ҳам унга хос бўлади, масалан, бўйин қисмида бўлса икки қўл ва оёқларда фалажлар; бел қисмида – икки оёқларда периферик ёки атрофик «ланж, бўш» фалажлар кузатилади.
Иккиламчи Э. га кирадиган поствакционал Э. кам учрайди. У қутуриш касаллигига қарши эмлангандан 10-20 кун ўтгач пайдо бўлади. Бунда бош ва орқа миядан ташқари периферик нервлар ва бош мия пўстлоклари ҳам зарарланади. Дастлаб, бош, сўнг бел оғриб, бемор иситмалайди. Кейинчалик қўл-оёқлар фалаланиб, сийдик тутилади ва ҳ. к. Ўз вақтида даволанса бемор соғайиб кетади.
Давоси. Энцефаломиелитда бемор тезда касалхонага ётқизилади ва касаллик аломатларига қараб дри-дармон ва бошқа(лар) муолажалар буюрилади.
[addtoany]