Мушаклар, мускуллар – одам ва ҳайвонлар танаси аъзолари; нерв импульслари таъсирида қисқариш хусусиятига эга тўқима (мушак тўқимаси)дан ташкил топган. Силлиқ, кўндаланг-тарғил ва юрак мушаклари биргаликда организмнинг мушак тизимини ташкил этади. Ҳаракатланишда асосий роль ўйнайди. Кўндаланг-тарғил ва силлиқ мушакларга бўлинади. Силлиқ мушаклардан ички аъзолар, қон ва лимфа томирлари деворининг мушак пардалри, шунингдек, тери мушаклари ҳосил бўлади. Силлиқ мушаклар киши ихтиёридан ташқари қисқаради, шунинг учун улар ғайриихтиёрий мушаклар дейилади. Силлиқ мушак нукул мезенхимадан вужудга келади. Мушак толаси узунасига кетган мушак ҳужайрасидан иборат бўлиб, юпқа эластик пардаси – сарколеммаси, цитоплазмаси – саркоплазмаси, кўп ядролари ва органоидлари бор. Мушак толасининг қисқарувчи тузилмаси – узун ипга ўхшайдиган миофибриллар толнинг бир уйидан иккинчи учигача давом этади.
Кўндаланг-тарғил мушакларга скелет мушаклари ва юрак мушаги (миокард) киради. Кўндаланг-тарғил мушаклар тўқимаси кишининг ихтиёрига бўйсунади. Ҳар қайси мушак юмалоқ ёки ясси пай воситасида бир суякдан бошланиб, иккинчисига ёпишади. Мушак бўғим яқинида бўлса, албатта, шу бўғимдан ўтиб, унинг ҳаракатланишини таъминлайди. Мушаклар шаклига кўра узун, қисқа, юмалоқ, ялпоқ бўлиб, жойлашишига қараб юза, чуқур, оралиқ гуруҳларга бўлинади. Бажарадиган вазифасига кўра кисувчи, кенгайтирувчи, кўтарувчи, туширувчи, ёзувчи, букувчи, чановчи ва ҳ. к. Мушакларга ажратилади. Узун ёки дуксимон мушакнинг йўғонроқ қисми қорни, охирги пай қисмлари боши ва думи деб аталади. Баъзи мушакларнинг бир эмас, балки 2-3 ва ҳатто 4 та боши бор (масалан, елканинг икки бошли, соннинг тўрт бошли мушак и). Мушакларнинг қўшимча аппаратига фасциялар, фиброз-суяк каналлари, синовиал қин ва халталар киради. Мушакларда қон Томирлар кўп, улар қон билан мўл таъминланган, лимфа томирлари яхши ривожланган. Ҳар бир мушак да ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нерв толалари бор, улар ёрдамида марказий нерв тизими билан алоқа қилади. Бир ҳаракатни бажарадиган мушаклар синергистлар, қарама-қарши ҳаракатларни бажарадиганлари антагонистлар дейилади. Скелет мушаклари топографик жиҳатдан тана, бош, бўйин, қўл ва оёқ мушаклар ига ажратилади.
Тана мушаклари орқа, кўкрак ва қорин мушаклар идан иборат. Орқа мушаклари юза ва чуқур бўлади. Улар куракни кўтаради, уни яқинлаштиради ва ёпиштиради, бўйнини ёзади, елка ва қўлни орқага ва ичкарига тортади, нафас олиш ва чиқаришда қатнашади. Орқанинг чуқур мушаклари умуртқа поғонасини тиклайди.
Кўкрак мушаклари хусусий ташқи ва ички қвурғалараро мушаклар, елка камари ва қўл билан боғланган катта ва кичик кўкрак М. и, ўмров усти ва олдинги тишсимон М. га бўлинади. Ташқари қвурғалараро М. қовурғаларни кўтаради, ички М. эса нафас олиш ва чиқаришда иштирок этади.
Қорин М. и ташқи ва ички қийшиқ М., қориннинг кўндаланг ва тўғри М. и, шунингдек, белнинг квадрат мушагидан ташкил топган. Қорин М. и тўғри танани олдинга букади, қийшиқ М. и ён томонларга эгилишини таъминлайди. Бу М. қорин прессини ташкил этиб, асосий вазифаси қорин аъзоларини функционал қулай ҳолатда ушлаб тузишдан иборат. Бундан ташқари, қорин пресси М. ининг қисқариши сийиш, ичак бўшаши, тутиш жараёнларини таъминлайди. Қорин М. и фасция билан қопланган. Мунтазам машқ қилиб, жисмоний иш билан шуғулланиб мушак толаларида миофибриларни кўпайтириш ва шу тариқа мушак кучини ошириш мумкин.
Барча М. нинг асосий хусусияти уларнинг кисқаришидир (қ. Мушак қисқариши), бунда муайян иш бажарилади. Мушаклар кучи мушак толларидаги миофибриллар сонига боғлик; яхши ривожланган М. да улар кўп, суст ривожлаганларида кам. Юз ва бошнинг барча М. и 2 гуруҳга: мимика ва найнов М. ига бўлинади. Улар юз мимикасида, чайнашда ва пастки жани ҳаракатлантиришда қатнашади. Булардан ташқари, бўйин ҳамда қўл М. и бор. Скелет М. ининг деярли ҳаммаси ричаглар қонунига мувофиқ бўғимлардаги суякларни ҳаракатга келтиради. Одам танасида 600 та яқин мушак бор. Одам танасидаги барча эркин ҳаракатлар ўзаро боғланган бўлиб, мураккаб шартли ва шартсиз рефлекслар ёрдамида юзага чиқади ва марказий нерв тизими томонидан бошқарилади. Артерия ва веналар деворининг асосий қисми, ҳазм йўлининг деярли ҳаммаси, ўт пфаги ва қовуқ, бачадон найи, бачадон силлиқ М. дан тузилган.
Ички аъзолар девори силлиқ М. ининг қисқариши секин ва чувалчанг ўрмалашисмон бўлади. Силлиқ М. рефлекс йўли билан автоматик қисқаради. Улар ҳаддан ташқари кучли қисқарганда оғриқ пайдо бўлади (масалан, жигар ва буйрак санчиғи, ичак спазми ва ҳ. к.).
Юрак мушаги тузилиши ва вазифасига кўра кўндаланг-тарғил ҳамда силлиқ М. дан фарқ қилади. Унда бошқа М. да бўлмайдиган хусусият – маълум ритм ва кучга эга бўлган қисқаришлар автоматизми бор. Юрак мушаги умр бўйи ритм билан тўхтамасдан ишлайди, унинг фаолиятини нерв тизими бошқаради.
[addtoany]