Эпидемик паротит – ўткир юқумли касаллик. Сўлак безлари (айниқса, қулоқ олди безининг яллиғланиши билан кечади. Фильтрлнувчи вируслар кўзғатади. Ҳаво йўли орқали, бемор фойдаланган турли идишлардан юқади. Эпидемик паротит ҳамма ёшдаги кишиларда, кўпроқ 5-15 ёшдаги болаларда учрайди. Инкубацион даври 18-20 кун. Эпидемик паротитда бош оғрийди, тана ҳарорати кўтарилади. Оғирроқ ҳолларда бемор бурнидан қон келади, қусади, тиришади. Касалликнинг 2-3-куни қулоқ олди бези шишиб, у қулоқнинг бир томонига, 1-2 кундан кейин эса 2-қулоқ атрофига ўтади. Оғиз ёпилганда, овқат чайнаганда оғриқ сезилади. Касаллик 8-10 кун давом этади. Касаллик юмшоқ мия пардасининг яллиғланиши кўринишида ҳам ўтиши мумкин. Бу шаклида болалар қусади, боши қаттиқ оғрийди ва менингит белгилари пайдо бўлади. Неврит, отит каби асоратлар қолади.
Давоси: иссиқ компресс қилинади. УВЧ буюрилади. Суюқ овқатлар, витаминлар берилади. Оғиз борат кислота эритмаси билан чайилади.
[addtoany]