Эпидермофития [эпидермис ва юн. futon – ўсимлик] – терининг замбуруғ касаллиги. Дерматофит замбуруғлари (3 тури) кўзғатади. Эпидермофития бир неча хил бўлади. Оёқ панжаси эпидермофитиясида кўпроқ тирноқлар касалланади. Касаллик манбаи эпидермофития билан оғриган бемор ҳисобланади. Бу хил эпидермофития одамга бегона пойабзал, пайпоқ, ички кийим кийганда, тирноқ оладиган қайчи ва ҳ. к. дан фойдаланганда, шунингдек, оилада, ҳаммомда, чўмиладиган жойлардан юқиши мумкин. Унга, кўпинча, оёқ терлаши, кавариши, бичилиши, веналарнинг варикоз кенгайиши ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Касаллик қўзғатадиган замбуруғ сагина шилинган оёқ бармоқлари орасига кириб олган, ўша жой шўралаб, пўст ташлайди, сўнгра ичи суюқликка тўла пуфакчалар пайдо бўлиб, улар ёрилади ва ичидан суюқлик чиқади (у дастлаб тиниқ бўлиб, кейинчалик хиралашди), эрозиялар ҳосил бўлади, кейин қора қўтир билан копланиб, маълум вақтдан сўнг тушиб кетади ва янги-янги пуфакчалар пайдо бўлаверади. Улар бир-бири билан қўшилиб катталашади, сувланади, яллигланиб қизаради ва қилишади.
Бармоқлар ораси териси кават-қават бўлиб юмшаб, оқариб туради; бурмалар ости ёрилиб, қаттиқ қилишади, кейинчалик бу аломатлар аста-секин камая бориб, шу соҳа териси бироз курукшаб туради. Бу билан касаллик тузалмайди, аксинча даволанмаса, сурункали тус олади; ёз кунлари бот-бот кўзийди. Эпидермофития замбуруғи тушган тирноқ юзида сариқ доғ ва чизиқчалар пайдо бўлади, кейинчалик тирноқ юмшаб, уваланиб кетади. Ана шундай тирноқда ва терининг кўчган кепакларида замбуруғ ипчалари ҳамда спралари бўлади.
Руброфитияда оёқ панжасидан ташқари қўл панжаси, тери бурмалари, юз ва бадан касалланади. Касаллик манбаи, унинг юқиши ва тарқалиши оёқ панжаси эпидермофития сига ўхшаш.
Чов эпидермофитиясида кўпроқ чов, қўлтиқ ва аёлларда кўкрак бези ости бурмалари яллиғланиб, тўқ қизил доғлар пайдо бўлади, қаттиқ қилишади.
Касаллик бемор ёки у ишлатган буюмлар (мочалка, клеёнка, кийим-кечак) орқали юкади.
Эпидермофитияни шифокор даволайди. Касаллик кечиктириб юборилганда уни даволаш анча мушкул. Шу боис эпидермофитияга хос дастлабки аломатлар пайдо бўлганда дарҳол шифокорга учрашиш, билар-билмас даво қилишга асло йўл қўймаслик керак; акс ҳолда, касаллик авж олиб кетиши ёки экземага ўхшаш аллергик тошмалар топиши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, бегона поабзал, пайпоқларни киймаслик; баданни, хусусан, кўп терлайдиган тери бурмаларини алоҳида сочиқ билан артиб қуритиш, кўп терлашни даволаш керак.
[addtoany]