Эхинококкоз

Эхинококкоз [echinococcosis] – одам ва ҳайвонларда учрайдиган инвазион касаллик. Эхинококкпар кўзғатади (тасмасимон гелминт). Эхинококкоз кадимдан маълум. Гиппократ асарларида ҳам жигар эхинококкоз ига оид илк маълумотлар бор, лекин у «жигар яллиғланиши» деб юритилган. Кейинчалик эхинококкоз қўзғатувчиси паразитар табиатга эга эканлиги аниқланди. Эхинококкоз анча кенг тарқалган касаллик.

Одамга ит, тулки, бўри, мушукдан, гелминт тухуми тушган озиқ-овқат ва сув орқали ўтади. Бундан ташқари, эхинококк тухуми билан ифлосланган қўйлар юнгини олганда ҳам юқиши мумкин. Қўйлар эхинококк тухумини итлар ахлати тушган ўтларга етганида илаштиради. Эхинококкоз одамдан одамга бевосита юқмайди. Чорва моллари ва бошқа(лар) ҳайвонларга эхинококкоз билан оғриган ит ахлати тушиб ифлосланган ўт, ем-хашак ва сув орқали юкади. Эхинококкозни итлар сўйилган касал ҳайвон аъзоларини еганида юқтиради. Гельминт ит ичагида бир неча кун давомида вояга етгач, тухумга тўла бўғими узилиб, итнинг ахлати билан ташқарига чиқади. Бўғим ташқи муҳитдаги ўсимлик, пичан ёки сувга ўрмалаб тушиб, тухум ташлайди.

Эхинококк тухуми одам, уй ҳайвонлари ичагидан қонга ўтади; қон билан жигар, ўпка, бош мия ва бошқа(лар) аъзоларга бориб, у ерда эхинококк пуфакчаси – кистага айланади. Агар киста кўп хонали (камерали) бўлса, уни альвеококкоз дейилади. Кисталар катталашиб, атрофдаги тўкимани сиқиб қўяди, натижада аъзо атрофини учраб, фаолияти бузилади, агар у ёрилса, ичидаги суюқлигининг сўрилиши бутун организмнинг заҳарланиши, аллергияга олиб келади, уларнинг ёрилиши эса ҳаёт учун хавфли. Одамларда қайси аъзо зарарланганига кўра касаллик белгилари турлича бўлади. Жигар эхинококкоз ида беморнинг дармони қуриб, ўнг қовурға остида оғриқ сезилади, жигар оғир тортиб, катталашади, сариқлик кузатилади; ўпка эхинококкоз ида эса кўкрак оғриб, бемор йўталади, нафаси қисиб, қон тпуриши ҳам мумкин; мия Э. ида бош оғрийди, айланади, ҳаракатланиш ва сезиш фаолияти бузилади.

Эхинококкозга хос белгилар пайдо бўлганда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Касалликнинг олдини олиш учун уй ҳайвонларини тўғри парвариш қилиш, уларни вақтида ветеринария назоратидан ўтказиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш (ит билан ўйнагандан ёки уни парвариш қилгандан сўнг қўлни ювиш, сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин тозлаб ювиб, сўнгра қайнаган сув билан чайиш), болаларнинг кўчадаги дайди итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик керак. Даво касалланган аъзо ва касаллик белгиларига қараб олиб борилади.

[addtoany]