Фарингит [юн. pharynx – ҳалқум ва itis-яллиғланиш] – ҳалқум (ютқин) шиллиқ пардасининг яллиғланиши. Фарингит кечишига қараб ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир респиратор касалликлар, грипп ва бошқа(лар) инфекцион касалликлар оқибатида рўй беради. Ҳалқум шиллиқ пардасига бевосита таъсир этадиган омиллар (совуқ ҳавода гаплашиш, нафас олиш, жуда иссиқ ёки совуқ овқатлар истеъмол қилиш, спиртли ичимликлар ичиш, чанг ҳаводан, газлар бутилен нафас олиш ва бошқа(лар)) ҳам фарингитга сабаб бўлиши мумкин. Ўткир фарингитда ҳалқум қуриб, қилишади, тупук ютганда, айниқса,«курук ютинганда» оғриқ пайдо бўлади, тана ҳарорати нормал туради, баъзан бироз кўтарилади. Касалликнинг олди олинмаса, сурункали шаклга ўтиши мумкин. Сурункали фарингитда ҳалқумда шилимшиқ ажралма тўпланади, бемор, кўпинча, йўталиб, балғам ташлайди; йўталганда баъзан кўнгли айниб, қайт қилиши мумкин. Бурун, муртак ва чириган тишларнинг йирингли яллиғланиши, сурункали тумов, организмда моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари оқибатида сурункали фарингит пайдо бўлади. Ҳаво куруклги, ҳароратнинг кескин ўзгариши, чанг ва газли муҳит каби зарарли омиллар ҳам Ф. сабабчисидир. Касалликни келтириб чиқарган омиллар ўз вақтида йўкотилмаса, у сурункали тус олиб, ҳалқум шиллиқ пардасининг атрофиясига олиб келади. Фарингитнинг олдини олишда ҳалқум шиллиқ пардасига таъсир этадиган зарарли омилларни йўқотиш, шамоллашдан сақланиш, организмни чиниқтириш (ҳалқумни совуқ сув билан чайиб туриш), чанг ва газли муҳитда ишловчилар махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари лозим.
[addtoany]