Ўткир респиратор касалликлар

Ўткир респиратор касалликлар – вируслар қўзғатадиган, келиб чиқиши бир-бирига ўхшаш ўткир инфекцион касалликларнинг умумий номи. Нафас йўллари (бурун, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар) шиллиқ пардалари, кўз шиллиқ пардаси – конъюнктивага зарар етиши билан кечади. Ўткир респиратор касалликларнинг қўзғатувчилрига аденовируслар, парагрипп вируслари, риновируслар ва бошқа(лар) киради. Ўткир респиратор касалликларнинг айрим (спорадик) гуруҳлари кўпроқ кузатилади, лекин улар аҳолининг бутун бир гуруҳини ҳам қамраб олиши мумкин (қ. Эпидемия). Ҳар қандай вирусли инфекция бемордан ҳаво-томчи (гаплашганда, аксирганда, йўталганда) йўли орқали (оқади. Касаллик қўзғатувчи вируслар юқори нафас йўлларига (бурун, ҳиқилдоққа) тушади, шиллиқ парда (эпителий)нинг ташқи қаватидаги ҳужайраларга кириб, уларни емиради, бунда қўзғатувчиларнинг бир қисми нобуд бўлиб, заҳарли модда (эндотоксин) ажратади ва организмни заҳарланди (интоксикация). Вирус сақловчи пўрсилдоқ ҳужайралар кўчиб тушади ва бемор гаплашганда, йўталганда, акса урганда тупук, бурун шиллиғи ва балғам билан ҳавога тушиб, атрофдагиларга (оқади. Касаллик уй анжомлари (идиш-товок, сочиқ, ўйинчоқлар ва ҳ. к.)дан ҳам юқиши мумкин. Ўткир респиратор касалликларни шартли равишда мавсумий касалликлар деб аташ мумкин, чунки бу гуруҳ касалликлар кеч куз ва қишда кўпроқ кузатилади.

Аденовирус касалликларга аденовируслар сабаб бўлиб, улар антибиотиклар таъсирига чидамли, паст ҳароратда узоқ сақланади. Ультрабинафша нурлар, формалин ва фенолнинг 5 % ли эритмаси таъсирида нобуд бўлади. Организмга кирган аденовируслар 3-14 кун давомида (ўртача 5-7 кун) касаллик белгиларини пайдо қилмайди (қ. Инкубацион давр). Одатда, у аста-секин бошланади, беморнинг аҳволи ёмонлашади, интоксикация белгилари пайдо бўлади, иситма кўтарилади, дармонсизлик, бўшашиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, баъзан қусиш аломатлари рўй беради. Касаллик гриппга ўхшаб бирдан бошланиши ҳам мумкин. Қатор ҳолларда иситма кўтарилиши билан бирга, одатда, узоқ муддатли тумов пайдо бўлади, қвоклар қизаради, кўздан ёш оқади, ютинганда томокда оғриқ сезилади. Бошқа ҳолларда азоб берадиган қуруқ йўтал, товушнинг бўғилиб қолиши, ҳаво етишмаслиги кузатилади (қ. Бўғма). Баъзан меъда-ичак фаолияти бузилади (тез-тез сувдек ич кетади). Беморни уйда бошқалардан ажратиб қўйилади. Албатта, шифокор чақириш ва унинг буюрганларини қатъий бажариш лозим.

Парагрипп касалликларни парагрипп вруслари кўзғатади, улар 1-3 кундан кейин хона ҳароратида ўз фаоллигини йўқотади, лекин 4° ҳароратда яхши сақланади. Касалликнинг инкубацион даври 1-6 кун. Касаллик дармонсизлик, бироз тумов ва йўтал билан бошланади: тана ҳ-рти сал кўтарилади, товуш бўғилиб қолади, томоқ ачишиб, бемор кув-қув йўталади. 1-3 яшар болаларда шиллиқ парда шишиши сабабли ҳиқилдоқ тораяди (стеноз), бунда нафас олиш тўсатдан қийинлашади. Бемор уй шароитида шифокор назоратида даволанади. Чақалоқларда ва бир яшар болаларда ўпканинг яллиғланиши (зотилжам), ўрта қулоқнинг яллиғланиши (қ. Отит) кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда болалар касалхонада даволанади.

Риновирус касалликларни риновируслар (бурун вируслари) кўзғатади. Касалликлар камдан-кам ҳолларда йил бўйи учраб туради, эпидемиялар бўлмайди. Инкубацион даври 2-3 кун. Дармонсизлик, тана ҳароратининг бироз кўтарилиши, бош оғриши, бурундан йиринг аралаш шилимшиқ (сариқ-яшил рангли) келиши, тумов, йўтал кузатилади. Чақалоқ ва гўдаклар бу касалликка берилувчан бўлади, касаллик уларда оғир ўтади ва турли асоратлар қолиши мумкин.

Респиратор – синцитиал вирусли касалликни синцитиал вирус келтириб чиқаради, у хона ҳароратида тез ҳалок бўлади. Тана ҳарорати 38-39° гала кўтарилади, йўтал, тумов пайдо бўлади. Бронхит бўлиши мумкин. 1 ёшгача бўлган болаларда, кўпинча, оғир зотилжам кузатилади, бунда болалар касалхонада даволанади.

У. р. к. билан оғриган беморни уйда даволганда алоҳида хонага ётқизилади. Беморни парвариш қилаётган оила аъзолари оғиз-бурнига дока ниқоб тақиб юришлари керак. Касал ётган хонани тез-тез шамоллатиб, кўрпа-ёстик жилди, чойшабни мунтазам алмаштириб туриш зарур. Беморнинг ҳарорати кўтарилгудек бўлса, уни яхшилаб ўраб-чирмаб, лимон, малина солинган иссиқ чой бериш, иложи борича кўпроқ суюқлик (чой, морс, компот, шарбат ва ҳ. к.) ичириш лозим. Овқат енгил ҳазм бўладиган ва оксилга бой (вулқонлар, гўштли ва балиқдан қилинган котлетлар, творог, сабзавотлар, ҳўл мевалар) бўлиши зарур. Бемор учун алоҳида идиш-товок тутиш лозим. У ётган хонани ва мебелни кунига икки маҳал нам латта билан артиб турилади. У. р. к. нинг олдини олиш тўғрисида қ. Грипп.

Загрузка...