Фармакология [юн. pharmacon – дори ва логия] – тиббий-биологик фан; одам ва ҳайвонлар организмига дорилар юборилгандан кейин уларда рўй берадиган ўзгаришларни ўрганади. Фармакология бир неча йўналишларни ўз ичига олади: фармакодинамика – Дори-дармонларнинг организмга таъсирини, фармакокинетика – дорилар организмга тушгандан то организмдан чиқиб кетгунча бўлган ҳаракатини (сўрилиши, тақсимланиши, биотрансформацияси ва экскрецяси), биокимёвий фармакология – дориларнинг организмдаги молекуляр таъсир механизмини ўрганади. Дори-дармонларнинг тиббиёт амалиётидаги таъсирини ўрганиш эса клиник фармакологиянинг вазифасидир.
Умумий ва хусусий фармакология ажратилади. Умумий фармакология дориларнинг организмга таъсир механизмини, шу туфайли келиб чиқадиган умумий ўзгаришларни, дори моддаларини организмга юбориш, уларнинг сўрилиши, тақсимлиниши, ўзгариши ва организмдан чиқиш жараёнларини, дори моддаларининг хусусиятига таъсир этувчи шароитларни, дори моддаларининг таъсир ва даволаш турларини, уларни бирга қўлланганда рўй берадиган жараёнларни ҳамда уларнинг стандартлаш, таснифлаш ва қидириш каби жуда кўп муаммоли масалаларини ўрганади.
Хусусий фармакологиянинг вазифаси – асосий таъсир кучига кўра системалашган дори моддалар, яъни оғриқсизлантирувчи, сийдик ҳайдовчи ва ҳ. к. ни ўрганиш. Шунингдек, турли хил микроорганизм ва паразитларга таъсир этувчи дорилар ҳам хусусий фармакологияда қайд этилади. Хусусий фармакология фармацевтик кимё, фармацевтик технология, фармакогнозия, биокимёвий фармакология, кимётерапия, токсикология ва бошқа(лар) фанлар билан узвий боғлик. Шу туфайли тиббиётнинг асосий назарий билимлари фармакология орқали амалий тиббиётга татбиқ этилади.
Фармакология тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади, чунки инсон яратилгандан бошлаб у табиат қўйнида яшаб ўзининг турли хил нохуш ҳолатлари ва касалликларига атрофидаги гиёҳладан, ҳайвонот оламидан шифо, дори-дармон излаган. Фармакология ривожланишига қад. араб, юнон ва Осиё мамлакатлари олимлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Хусусан, Гиппократ, Диоскарид, Гален ва бошқа(лар)нинг доривор гиёҳлар ҳамда уларнинг ишлатилиши ҳақидаги маълумотлари 19-а. гача фармакология соҳасида асосий қўлланма бўлиб келган.
Яқин Шарқ ва Ўрта Осиёда Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Синоларнинг доривор гиёҳлар ва моддалар ҳақидаги асарлари фармакология тараққиётига муҳим туртки бўлди. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида қайд этилган 811 хил оддий дориларнинг 612 таси доривор ўсимликлар ва улардан фойдаланиш усулларига бағишланган. Ушбу асар шу кунгача ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.
19-а. га кадар фармакология, асосан, эмпирик тарзда ривожланган. Шу даврга келиб экспериментал фармакология шаклланди. Бунда Ф. Мажанди, Клод Бенар, Р. Бухгейм, И. П. Павлов, В. В. Закусов, М. Д. Машковский ва бошқа(лар) жаҳон олимларининг катта ҳиссалари бор.
Ўзбекистонда Ф. 1920 й. Тошкентда Туркистон давлат ун-ти тиббиёт ф-ти қошида Ф. кафедрасини ташкил этилиши туфайли риволанди. Кейинчалик республиканинг турли шаҳарларидаги тиббиёт ин-тлари қошидаги Ф. кафедраларида, Ўзбекистон ФА нинг илмий текшириш институтларида Ф. фани янада ривожлантрилди. Ўзбек фармакологларидан, проф. И. К. Камилов, М. Б. Султонов, Ў. Б. Зокиров, Қ. Н. Нажмиддинов, С. С. Азизова ва бошқа(лар)нинг изланишлари натижасида доривор ўсимликлар ва кимёвий-биологик фаол моддалардан 200 дан ортиқ шифобахш моддалар ажратиб олинди, уларнинг 30 дан ортиғи клиник текширулардан ўтказилиб, тиббиёт амалиётига татбиқ этилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Республика соғликни сақлаш вазирлиги қошида Доривор моддалар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш ҳамда стандартлаш бўйича Бош бошқарма ҳамда улар таркибида фармакология ва фармакопея кўмиталарининг тузилиши муносабати билан Ф. фани янада равнақ топди. Қисқа муддат ичида 20 дан ортиқ
17 – Тиббиёт энциклопедияси шифобахш ўсимликлар ва 10 дан ортиқ янги биологик фаол препаратлар (пирацин, купир, фентриазолин, кобавит, фенсулкал, мумиё тблеткаси, навбахтин, бензкетозон ва бошқа(лар)) тиббиётда қўллаш учун тавсия этилди.
[addtoany]