Ичак тутилиши

Ичак тутилиши – ичак ҳаракат фаолиятининг кескин бузилиши билан ифодаланадиган оғир касаллик. Ичакнинг тўла ёки қисман тутилиши, шунингдек, кечишига кўра, ўткир (ичакдан овқатнинг сурилмай бирдан туриб қолиши) ёки сурункали (овқат массасининг оз-оздан, бора-бора буткул ўтмай қолиши) Илмий текшириш фарқ қилинади. Илмий текшириш нинг динамик ва механик хили бор. Динамик Илмий текшириш ичак ҳаракатининг бузилиши, баъзан ичак перистальтикасининг тўхташи сабабли (паралитик шакли), баъзан ичакнинг тортишиб қисқариши (спазм) туфайли рўй беради. Чандиқлар, ўсма, полиплар, ўт йўлидан ичакка тушган тошлар, ичакка тушган ёт жисмлар, ён аъзолардаги ўсмаларнинг ичани сиқиб кўйиши ва бошқа(лар) механик Илмий текшириш га сабаб бўлади. Узоқ вақт оч юриб ҳаддан зиёд кўп овқат ёйиш, ичак шиллиқ қаватидаги яллиғланиш жараёнлари (колит, энтероколит), шунингдек, ичак перистальтикасини кучайтирадиган дизентерия, ичакнинг буралиб бир-бирига кириб қолиши ва ҳ. к. ҳам Илмий текшириш га олиб келиши мумкин. Қорин соҳасида қаттиқ оғриқ туриши, ичак перистальтикасининг кучайиши, қайт қилиш, қорин дам бўлиб ич келмай қолиши, қон босимининг пасайиши, пульс тезлашиши ва бошқалар Илмий текшириш хос аломатлардир.

Даво зудлик билан жарроҳлик усулини қўллашдан иборат. Шифокор келгунга қадар ўз билгича иссиқ ёки турли дори-дармонлар қилиш ярамайди, акс ҳолда, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

[addtoany]