Ифодали ҳаракатлар – турли психик (айниқса, ҳиссиётли) ҳолатларда юзага келиб, шу ҳолатларнинг ташқи аломати ва ифодаси бўлган ҳаракат. Мимика, пантомимат яққол намоён бўлади. Кенг маънода ҳиссиётли кечинмаларни ифодаловчи товуш оҳангларини, шунингдек, бу кечинмалар билан, айни вақтда, қон томирлари, нафас аъзолари, секреция безларида содир бўладиган ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади. Ифодали ҳаракатлар ҳиссиётли кечинмаларни муфассал ва таъсирли ифодалашда турли воқеалар тасилотини бошқа кишиларга етказишда муҳим роль ўйнайди. Ундан актёрлар, сўз усталари, педагоглар кенг фойдаланади.
Олимлар фақат оламдаги ва юксак ривожланган ҳайвонлардаги ифодали ҳаракатларни эмас, балки судралиб юрувчи ҳайвонлар, балиқлар, қуларнинг ифодали ҳаракатлар ини ҳам ўрганадилар (бу ишлар, айниқса, экология доирасида кенг миқёсда олиб борилади).
[addtoany]