Иҳтилом

Иҳтилом, поллюция – эркакларда ғайриихтиёрий булғаниш (сперма келиши). Иҳтилом, кўпинча, ўсмирларда рўй беради ва жинсий балоғатга етиш даврининг бошланганини билдиради; бир маромдаги жинсий ҳаёт бошлангач, иҳтилом тўхтайди. Биринчи марта поллюциянинг пайдо бўлиши боланинг шахсий туғма хусусиятлари, умумий соғлиги, ҳаёт тарзи ва қизиқишларига боғлиқ. Тунги иҳтиломдан ташқари, кишида кундузи уйғоқ вақтида ҳам (баъзан аёлни ўпганда ёки яланғоч ҳолда кўрганда ва ҳ. к.) сперма ажралишини кузатиш мумкин. Катта кишиларда тунги поллюция ўзи одатланган жинсий алоқани тўхтатганда кузатилади. Бу касаллик аломати бўлмай, аксинча, жинсий безларнинг гормонал фаоллиги сақлаганлигидан далолат беради. Марказий нерв тизими, простата бези каби аъзолар касалликларида иҳтилом доимий тус олади. Бунда мутахассис шифокорга мурожаат қилиш керак.

[addtoany]