Инъекция

Инъекция [лот. injectum – ташламоқ] – дори ва бошқа(лар) эритмаларни организм тўқималари, томирлари ва бўшликларига киритиш. Дори ва бошқа(лар) эритмалар тери ичига, тери остига, мушак ичига, венага, плевра ва бўғим бўшлигига, орка мия каналига, артерия ичига, суяк ичига юборилади.

Инъекция учун ишлатиладиган асбоблар (шприц, ковакли игна ва ҳ. к.), шунингдек, игна санчладиган жой синчиклаб дезинфекция қилиниши керак. Дори моддаларнинг фақат стерил эритмалари инъекция қилинади.

Загрузка...