Интоксикация [лот. in – ички ва toxikon – заҳар] – одам ёки ҳайвон организмига ташқаридан тушган (экзоген) ёки унинг ўзида ҳосил бўлган (эндоген) турли заҳарлар таъсирида рўй берадиган касаллик ҳолати. Экзоген интоксикацияга ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари (турли ўсимликлар, бактериялар, илон заҳари ва бошқа(лар)), шунингдек, кимёвий моддалар сабаб бўлади. Организм айирув фаолиятининг издан чиқиши, эндокрин касалликлар оқибатида унда турли заҳарли моддалар йигилиши ёки ҳосил бўлиши натижасида эндоген интоксикация юзага келади (қ. Заҳарланиш). Интоксикация фақат унга сабаб бўлган омилларга эмас, балки шу организмнинг реактивлик хусусиятларига (кўпинча нерв тизими фаолиятига) боғлик.
[addtoany]