- /
- /
- /
Интубация
Интубация [лот. in – ичга ва tuba – найча] – нафас йўли тўсилиб келганида (масалан, ҳиқидоқда шиш бўлганида) ҳиқилдокка оғиздан махсус найча қўйиб нафасни тиклаш ёки шу найча орқали наркоз юбориб оғриқсизлантириш. Интубациянинг оғиздан, бурундан, трахеяда очилган тешикдан, ўпканинг алоҳида бир томонидан қилинадиган турлари бор. Уни махсус врач анестезиолог ларингоскоп аппарати ёрдамида бажаради. Ташхис қўйиш ёки даволаш мақсадида ичакни ҳам интубация қилиш мумкин. У ҳолда зондлар ишлатилади.