Иридоциклит [лот. iris – ёй ва kyklos – айлана, itis – яллиғланиш] – кўз рангдор пардаси билан киприксимон таначасининг яллиғланиши. Ревматизм, сил, захм, стрептококк ва стафилококклар инфекциялари, шунингдек, моддалар алмашинувининг бузилиши ва кўзнинг шикастланиши сабаб бўлади. Иридоциклитда бемор ёрукқа қарай олмайди, кўзи ёшланади, қизаради, хиралашади ва қаттиқ оғрийди, қовоқлари шишади; рангдор парданинг ранги ўзгаради, кўзнинг шох (мугуз) пардаси, шишасимон танаси ва гавҳари хиралашади, кўз қорачиғи тораяди. Иридоциклитнинг олди олинмаса, глаукомата олиб келиши мумкин. Даво: касалликка сабаб бўлган омилни бартараф этиш, маҳаллий даво, антибиотиклар, томир кенгайтирувчи дорилар ва ҳ. к. дан иборат.
[addtoany]