Ис тегиши

Ис тегиши – ис гази билан заҳарланиш. Керосин, кўмир, газ, ўтин ва бошқа(лар) ёқилғилар ёнганда кислород етишмаса, карбоннинг чала оксидланиш маҳсули — СО нафас йўлларидан организмга кириб, қизил қон таначаларидги гемоглобин билан бирикишидан карбоксигмоглобин ҳосил бўлади. Бу модда кислородни бириктира олмайди, натижада тўқима ва ҳужайраларда кислород етишмайди.

Ис теккан кишининг боши қаттиқ оғрийди, кўзи тинади, кўнгли айнийди, дармони қурийди, гандираклайди. Узоқ вақт ис тегиб турса, киши тамомила ҳолсизланиб, ўрнидан туролмайди ва пировардида бутунлай ҳушдан кетади. Ис теккан киши тезда соф ҳавога олиб чиқилади. Нафас олиши тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас олдирилади ва дарҳол «тез ёрдам» чақирилади.

Загрузка...