Ишонтириш, суггестия – бемор ёки бир гуруҳ беморларга уйғоқлик ёки гипноз ҳолатида сўз билан таъсир қилиб, уни тасаввурлар, хатти-ҳаракатлар ёрдамида даволаш. Беморларни ишонтириш олий нерв фаолиятининг хусусиятларига ва уларнинг бу пайтдаги ҳолатига боғлик (гипноз ҳолатида ишонтириш кўпроқ таъсир кўрсатади). Ҳиссиётга ва таассуротга тез бериладиган ёки ҳолдан тойдирувчи касалликлар, интоксикциялар (алкоголизм ва бошқалар) натижасида қувватдан кетган, ўта чарчаган кишиларни одатдаги шароитда кўпроқ ишонтириш мумкин. Унинг бевосита (масалан, шифокорнинг беморга шу доридан тузалиб кетасиз) ва билвосита (масалан, беморнинг шу дорини ичсам ёки шу муолажани қабул қилсам тузалиб кетаман деган ишончи) хиллари бор. Ишонтиришнинг бевосита хили жуда муҳим, чунки бунда бемор шу дори дарддан фориғ қилади деб ўз-ўзини астойдил ишонтиради. Тиббиёт амалиётида ўз-ўзини ишонтиришнинг ёмон (айниқса, истерик неврозларда шу касаллик менда бор деб бадгумон бўлавериши) ва яхши (шу касалликдан тузалиб кетаман деб ишонч ва ихлос билан караши) томонлари бор.
Ишонтириш неврозлар, психопатиянинг баъзи шакллари, алкоголизм, наркомания, нерв-психик касалликлар, ички аъзолар неврози ва бошқа(лар) касалликларни психотерапия йўли билан даволаш негизи ҳисобланади.
[addtoany]