Иситма туширувчи дорилар

Иситма туширувчи дорилар – терморегуляция марказларига таъсир этиб, уларнинг қўзғалувчанлигини сусайтирадиган ва тери томирларини кенгайтирадиган дорилар. Бундай дорилар бадан сиртига кўпроқ қон келтиради, тер чиқишини оширади ва шу билан организмдан ташқарига иссиқлик чиқишини кучайтиради (фенацетин, антипирин, амидопирин, анальгин, парацетамол, ацетилсалицил кислота – аспирин ва бошқа(лар)). Булар яллиғланишни камайтиради ва оғриқни босади. Илмий текшириш д., кўпинча, бир-бири билан, шунингдек, кофеин билан бирга ишлатилади, масалан, анальгин + амидопирин + кофеин; ацетилсалицил кислота + фенацетин + кофеин ва ҳ. к. Бундан ташқари, реопирин (бтадион + амидопирин), баралгин (анальгин + питофенон + фенивериний) ва седальгин (кодеин + кофеин + фенацетин + ацетилсалицил кислота + фенобарбитап) деган дори воситалари ҳам ишлаб чиқарилади.

[addtoany]