Искабтопар иситмаси

Искабтопар иситмаси, паппатичи иситмаси – вирус қўзғатадиган ўткир инфекцион касаллик. Инфекция искабтопархар (флеботомуслар) чакиши орқали юкади. Вирус искабтопарнинг 3 насли мобайнида сақланади ва мавсум сайин улардан кишиларга ўтади. И. и. Ўрта денгиз соҳилида. Яқин Шарқда, Ҳиндистон, Шарқий Африка, Марказий ва Жан. Америкада бор. Ўрта Осиёда онда-сонда учрайди. Яширин даври 3-6 кун. Ҳ-рат бир неча соат ичида 38-40° гача кўтарилиб, 2-3 кундан кейин тушади. Беморнинг дармони қурийди, боши, мушаклари оғрийди, кўзида оғриқ сезилади; юзи ва танасининг юқори қисми керкади, қизаради; кўз оқи ҳам қизаради; баъзан кўнгли айниб, қусади. Ҳ-рат тушган, дармонсизлик узоқ давом этади. Искабтопар иситмасини шифокор аниқлайди ва даволайди. Олдини олиш: бемор искабтпарлар кира олмайдиган алоҳида хонага ётқизилади; искабтопарлар йўқ қилинади.