Иссиқ билан даволаш

Иссиқ билан даволаш, термотрапия – иссиқ билан таъсир қиладиган турли физик воситалар ёрдамида даволаш. Иссиқ билан даволашнинг бир неча тури бор: балчиқ билан даволаш, лой билан даволаш, парафин-озокерит билан даволаш, иссиқ ва илиқ ванналар, душ, грелка, буғлаш, компресс қилиш. Иссиқ билан даволашда умумий ва маҳаллий нур ванналарига мўлжалланган рефлекторли ҳар хил чўгланма лампалар, инфрақизил нур берадиган лампалардан фойдаланилади (қ. Ёруғлик билан даволаш), қуруқ ҳаво ванналари, шунингдек, электр билан даволаш муолажлари қўлланилади. Иссиқ билан даволаш иссиқ таъсирининг кучи, давомийлиги, иссиқ қўйиладиган жойнинг катга-кичиклигига боғлик; одатда, иссиқ таъсир қилган жойда қон ва лимфа айланиши яхшиланади, яллиғланиш ва оғриқ йўқолади, тўқималарнинг тикланиш жараёни тезлашади. Иссиқ билан даволашнинг барча турлари шифокор буюргадагина периферик нерв тизими, ички аъзолар, таянч-ҳаракат аппарати, тери касалликлари ва бошқа(лар)да қўлланилади.

[addtoany]