Жиғилдон қайнаши, меъда канаши, зарда қайнаши – тўш остида ва қизилўнгач бўйлаб ачишиш сезгиси пайдо бўлиши, меъда суюқлиги аралашган овқат қизилўнгачга чиқиб, унинг шиллиқ пардасига таъсир этиши жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Одатда, меъда ширасида кислота кўпайганда рўй беради. Қизилўнгач ва меъда шиллиқ пардасининг сезувчанлиги ошганда, меъда ширасидаги кислота миқдори ўзгарганда, дағал овқат ейилгада, меъдадан шира чиқишини кучайтирадиган моддалар истеъмол қилинганда ҳам жиғилдон қайнайди. Гастрит, меъда-ичак яраси, холцистит, асабий ҳолатлар ва бошқа(лар) касалликларда кузатилади.
Жиғилдон қайнашида, албатта, шифокор буюрганча даволаниш керак, чунки турли дориларни ҳадеб палапартиш ичавериш меъда ва қизилўнгач шиллиқ пардасига ёмон таъсир этиши мумкин. Жиғилдон қайнаганда сабзи ёйиш ёки унинг сувини ичиш ва гази чиқарилган маъданли сув ичиш яхши наф беради. Асосийси Ж. к. га сабаб бўлган касалликни даволаш лозим.
[addtoany]